3:35

Худонинг болалари

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, сизларга маълумки, қуйидаги дастурларимизда биз Каломдан баъзи оятларни тилга олиб, ибодат учун қўлларимизни очамиз. Азизларим, ундан ташқари, ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга албатта бу хақда маълум қилинг, биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Матубингизни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Шуни хам таъкидлаб ўтиш жойизки, сиз хақингиздаги барча шахсий маълумот, масалан, исм ёки манзил анонимлигича қолишини айтмоқчиман. Бу хақда хеч хавотир олманг. Келинг, энди Каломга келсак. Бугун мен сизга азиз хаворий Юханнонинг биринчи мактубидаги учинчи бобни эътиборингизга хавола этмоқчиман. Қаранглар, Отамиз бизни болаларим деб, қандай буюк бир муҳаббат кўрсатди! Ҳақиқатан ҳам, биз Унинг болаларимиз.

Дунё Отамизни танимагани учун, бизни ҳам танимаяпти. Эй маҳбубларим, ҳозир биз Худонинг болалари бўлсак-да, келажакда нима бўлишимиз ҳануз ноаниқ. Фақат шуни биламизки, Исо Масиҳ зоҳир бўлганда, биз У сингари бўламиз; У қандай бўлса, шундай ҳолда кўрамиз. Масиҳга бундай умид боғлаган ҳар бир киши ўзини поклайди, чунки Масиҳ покдир. Гуноҳ қилувчи ҳар бир киши қонунбузар билан тенгдир. Гуноҳ – қонунсизлик демакдир. Масиҳ эса гуноҳларимизни аритиш учун пайдо бўлганини биласизлар. Унда гуноҳ йўқ. Масиҳ билан бир тан бўлган ҳеч кимса гуноҳ қилмайди. Ким гуноҳ қилиб юрса, Уни кўрмаган ҳам, танимаган ҳам.

Эй фарзандларим, ҳеч ким сизларни алдамасин. Масиҳ қандай солиҳ бўлса, тўғри иш қилувчи киши ҳам У сингари солиҳдир. Гуноҳ қилувчи киши эса иблис зотидир. Чунки дастлаб иблис гуноҳ қилган. Худонинг Ўғли эса иблиснинг ишларини барбод қилмоқ учун пайдо бўлди. Худодан туғилган ҳеч бир киши гуноҳ қилмайди, чунки Худонинг уруғи унинг ичида қолади.

У Худодан туғилгани учун гуноҳ қила олмайди. Кимда-ким тўғри иш қилмаса, биродарини севмаса, у Худо зотидан эмас. Худонинг болалари ҳам, иблиснинг болалари ҳам шундан билинади. Ха азизлар, ушбу оятлар бизни Худо учун нақадар азиз эканимизни кўрсатмоқда. Чиндан хам, Худо бизни шу қадар севдики, хатто Ўз Ўғли Исо Масихни хочга, яъни ўлимга юборди. Фақат Худонинг бизга бўлган мухаббати туфайли, хазрати Исо Масих муқаддас қонинини тўкиб учинчи куни ўликлар диёридан қайта тирилди. Ха азизлар, Худо бизни жуда севади. Биз хам ўз ўринда шунга яраша хаёт кечиришимиз даркор. Худо муқаддасдир, ва биз фарзандларини хам муқаддас бўлишимизни талаб қилади. Албатта, муқаддас Отамизнинг олдига бориш учун аввалам бор биз хам муқаддас бўлишимиз керак. Азизлар, келинг қўлимизни ибодат учун очамиз. Осмондаги Отажон, бизга фарзандинг бўлиш имкониятини берганинг учун рахмат. Сенинг бизга бўлган мухаббатинг кучи ва унин чексизлиги одамни хайратда қолдиради. Худойим, бизни хам муқаддас қилгин. Биз хам пок хаёт кечириб, Сен томон югирайлик Отажон. Худойим, биз хам солих бўлишни истаймиз. Биз гунохкор эдик, лекин Сен бизни Ўзинг билан яна яраштирдинг. Худойим, бизни Сенга арзийдиган фарзанд бўлишимизга ўзинг ёрдам бергин. Муқаддас Рухинг дойим биз билан бирга бўлиб, Сенинг Муқаддаслигинг хақида эслатиб турсин. Худойим, Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин. Мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Худойим сизларни Ўз панохида асрасин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top