3:35

Масихдаги хаёт 11

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Ижозатингиз билан хикоямни бошлайман. Бозорга янги қовун тушуришди. Хамидулло қовун растасининг олдига туриб олиб хар бир ёққан қовунни диққатлик билан кўздан кечириб чиқди. Нима учун диққатлик билан дейсизми? Чунки, Хамидулло, ўтган сафар бозорга келганида, қовун таллашда катта хатога йўл қўйган эди. У қовунларни сотиб олиб уйига олиб келди. Қовунни устки қисмини ўрганиб чиқиб қарасаки, деярли барча қовунда қора доғ изи бор эди. Сўйиб кўрганидан сўнг, қора доғи бор қовунларнинг барчаси айниган эди. Шунинг учун хам, Хамидулло дўстимиз бу гал бозордан фақат яхши танлаб олинган, қора доғи бўлмаган қовунларни танлаб олишга харакат қилятган эди.

Азизлар, ушбу хикояни сизга гапиришдан мақсад, сизга зинокорликни хаётингизда нақадар катта гунох эканини кўрсатишдир. Жинсий нопоклик хам, худди халиги қора доғлар қовунларни айнитгани каби, биз инсонларни хам зинокорлик худди шундай ичимиздан айнитади ва чиритади. Баъзан, буни кузатиш қийин албатта, лекин борган сари, ушбу ёвуз сир ташқарига чиқишни бошлайди, яъни ошкора бўлишни бошлайди. Лекин бунинг олдини олиш учун биз аввалам бор барча диққатимизни Худога қаратишимиз керак. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, ахир Худо бизни нопок бўлишимиз учун яратмаган, аксинча, Унинг севикли фарзандлари эканмиз, биз хам пок бўлишимиз керак. Биз хам, муқаддасликка интилмоғимиз керак. Буни эса, фақат У билан шахсий муносабатга эга бўлиб туриб эришиш мумкин. Келинг, бу хақда Муқаддас Калом нима дейишини кўриб чиқамиз.

Хуллас, эй биродарлар, Худога маъқул келиш учун қандай яшашингиз кераклиги тўғрисида биздан таълим олгансизлар. Ҳозир ҳам шундай яшаётган бўлсангиз-да, бундан кўпроқ равнақ топинглар, деб Раббимиз Исо ҳақи сизлардан ёлвориб сўраймиз. Биз Раббимиз Исо номидан сизларга қандай буйруқлар берганимизни, албатта, биласизлар. Худонинг иродаси шу: муқаддас бўлинглар, зинодан ўзингизни сақланглар. Ҳар бир одам ўз хотинини эплаб, муқаддас ва иффатли сақласин. Худони танимаган халқлар каби шаҳвоний ҳирсга берилманглар. Бу хусусда ҳеч ким биродарига фириб бериб, ноҳақлик қилмасин. Олдиндан сизларга айтиб, огоҳлантирганимиздек, ҳамма бу ишлар учун Худо қасос олади. Чунки Худо бизларни нопокликка эмас, балки муқаддасликка чақирган. Демак, бу қоидани рад этган киши инсонни эмас, балки сизга Муқаддас Руҳни берган Худони рад этган бўлади.

Ха, азизлар, бу азиз хаворий Павлуснинг Солоникаликларга ёзган биринчи мактуби эди. Аниқроғи, ушбу китобнинг тўртинчи боби. Азизлар, бу жуда мухим мавзу экани хаммамизга хам маълум. Келинг, бугун ўрганганларимиз устидан яна бир бор фикр юритиб, баъзи саволларга жавоб топишга харакат қиламиз. Саволлар қуйидагича: 1чи савол. Хаворий Павлус Масихнинг издошларига далда бермоқда. Шуни айнтингчи, эрлар хотинларига қандай муносабатда бўлишлари керак? 2чи савол. Павлуснинг айтишича, зикорликка қўл урган одам, қулга ўхшаб қолади дейди. Бу қанадй бўлиши мумкин? Хаётта бунга мисоллар келтира оласизми? 3чи савол. Одамлар ушбу амрларга қулоқ солишмаса, унда улар кимнинг амрларини инкор этишмоқда экан? Жавобларни кутиб қоламиз. Хайир, зинодан эхтиёт бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top