3:36

Масихдаги хаёт 15

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб ном олган дастуримизга хуш келибсиз. Бугунги дастуримни, қадимги Масихий жамоати хақидаги бир хикоя билан бошламоқчиман. Кўчада хам, саройда хам хамма саросимада эди. Шахар исёнчилари саройнинг майдонини эгаллаб олишган эди. Исёнчиларнинг барча талаблари императорга маълум эди, ва улар император ўрнига ўз одамини тайин қилгани хам маълум эди. Сарой ичида эса, император Юстиниан ўз маслахатчилари билан тезкор учрашув уюштирди. Хаётлари хавф остида бўлгани учун, улар шахардан қочиб қутулиш режасини тузушаятган эди.

Маслахатчилар қочиш режасини тузушаятган бир вақтда, Юстинианнинг хотини Теодора хотиржамлик билан ўз тахтига ўтириб олди. Юстиниан Теодорага ўйланган кунидан бошлаб хотинининг фикрларини жуда хурмат қилиб келган. Хозирда эса, улар тенг иккалови, Шарқий Рум Империясини бошқариб келмоқда эди. Хўш, Теодора бирданига уларнинг диққат эътиборини ўзига қаратди, ва улар у томон ўгирилди. Теодора бўйи кичик аёл эди, лекин бу билан у бўш аёл эмаслиги аниқ эди. Теодора, хаётида анча қийинчиликларни кўрган аёл эди, ва шу қийинчиликлардан ўтиб у хоқон аёлга айланган эди. Оддий ойилада дунёга келиб, унинг отаси Теодоранинг чақалоқлик даврида дунёдан кўз юмган эди.

Теодора, қамбағал аёлдан хоқона аёлга айлангани албатта, уни кучли инсон экани хақида далолат берарди. Ўша кунларда Империя халқининг кўпчилиги Масихийликни талаб этарди. Лекин шунга қарамасдан кўпчилик халигача масихийликка қарши эди. Албатта, Теодора хам масихийликка қарши эди, лекин мана у йигирма ёшга тўлибдики, у товба қилиш учун таёр эди. Ўшандан бошлаб, унинг хаёти хам яхши томонга ўзгармоқда эди.

Теодора гап бошлаб шундай деб айтди: — Мен шуни биламанки, “ одамлар оддий одамнинг ўлимидан кўра рахбарнинг ўлимини афзал кўришади”. Менимча, сургунга мубтало бўлиб ғарибларча қочиб юргандан кўра, император номини ерга урмасдан ўлган маъқулроқдир. Унинг гаплари таъсирчан эди ва саройдаги саросима бирданига тинчланди. Саросиманинг ўрнига улар қандай қилиб қўзғалонни тинчлатиш ва империяни кучайтириш чораларини ўйлай бошлашди.

Юстиниан ва Теодора хали кўп йиллар давомида империяни бошқарди. Уларнинг бошқаруви пайтида дунёда энг гўзал ва катта черковларининг қурилишини хам кузатилди. Империянинг қонунлари хам ўзгартирилди, энди аёллар хам бир хил хуқуқга эга бўлиб, қашшоқларнинг қўллаб қувватлаш хақидаги қонунлар хам қабул қилинган эди. Хозирда, Теодоранинг қабрида шундай ёзувлар бор, “Сен хамон ёдимиздасан Теодора”. Ушбу сўзлар унинг камбағалларга бўлган муносабати ва Худога бўлган содиқлиги хақида далолат беради. Ундан ташқари, шу нарса очиқ ойдин бўладики, хотинини хурмат қилган дойим барокат топади. Азизлар, албатта, ушбу хикоя бизга эр ва хотин ўртасидаги ўзаро хурмат хақида ўргатади. Бу хақиқат, эр ва хотин бир бирини севиб хурмат қилса албатта Худонинг мархаматига сазовор бўлишади. Бу хеч кимга сир эмас. Сиз чи дўстим, сиз хам турмуш йўлдошингизни севиб хурмат қиласизми? Бу хақдаги фикр мулохазалингизни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Барча шахсий маълумон, яъни исм ва манзилингиз анонимлигича қолади. Бундан хавотир олманг. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top