3:32

Масихдаги хаёт 18

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, хазрати Исо Масих дунёдаги кўпгина халқларнинг, маданиятларнинг хаётига анча таъсир кўрсатган. Келинг, хозир айнан шу хақда бир оз гапирамиз. Хазрати Исо Масихнинг издошлари чиндан хам турли халқлардан иборатдир, ундан ташқари Унинг издошлари дунёнинг хар хил жойидан бўлиши мумкин. Дастурларимиз орқали шунга амин бўлдикки, масихийликнинг бошларида Унинг издошлари ичида хар хил одамлар бор эди, улар, Рум аскарлари, чўлдаги дарвишлар, хар хил инелектуаллар ва хатто императорлар. Хазрати Исо Масихнинг шогирдига айланиб, одамлар, масалан африкалик бўла туриб африкаликдан, ёки осиёлик бўла туриб осиёликдан юз ўгирди дегани эмас.

Хазрати Исо Масих одамларнинг Рухини ўзгартиргани каби, уларнинг маданиятига хам катта таъсир кўрсатди. Ва шу йўсин, имонга келган хар хил халқлар ўз маданиятига яраша унга хизмат қила бошлади. Қадимги Кельт халқи хозирги Британия оролларида яшаган. Айнан Кельтлар, масихийликнинг бошланиш даврида, Унга ўз маданиятлари бўйича хизмат қилишган. Кельт халқининг орасида Патрик исми халигача машхур исмлар ичига киради. Гап шундаки, айнан муқаддас Патрик қадим замонда, кўпгина Кельтликларни имонга олиб келган. Муқаддас Патрик, имонликлар жамоатларини тузишда кичик кичик махаллалардан ёки гурухлардан фойдаланган. Бундай йиғилишларга муқаддас Патрик барча истаганларни таклиф этган, хох имонлими хох имонсизми, барчани таклиф қилаверган.

Бундай имон махаллаларидаги имонсизлар борган сари хазрати Исо Масихнинг хақиқати хақидаги билимини кўпайтириб, имонга келишар эди, ва шу йўсин Унинг шогирдига айланишар эди. У ердаги Кельт имонликларининг гувохликлари албатта катта рўлни ўйнагани хам бўлиши мумкин. Имонсизлар бундай имонликлар жамоатларига ташқаридан келгандек эмас, аксинча жамоат аъзоси каби келишар эди. Кельтликлар болаларни жуда севишар эди. Шуниси маълумки, кельтликларнинг болаларга бўлган севгани ва хурмат қилгани учун хам, уларнинг болалари рухан бақувват улғайган. Хазрати Исо Масихнинг мисолидек, кельтлик имонликлар фарзандларни хуш кўрганидек, улар худди шундай, имонсизларни хам ўз жамоатларида хуш кўришган, ва уларга худди болаларга ғамхўрлик қилгани каби уларга хам ғамхўрлик қилиб, Худонинг мухаббатини намойиш этишган.

Матто хушхабаридаги оятлар ёдингиздами? Кельтлик имонликлар хам, худди хазрати Исо Масих айтганидек қилишган. Эҳтиёт бўлинглар, бу кичиклардан биронтасини ҳам хор қилманглар. Мен сизга шуни айтаман: осмонда уларнинг фаришталари доимо самовий Отамнинг жамолини кўриб турадилар. Инсон Ўғли эса адашиб гумроҳ бўлганларни қутқариш учун келган. Сизларнинг фикрингиз қандай? Агар бир одамнинг юзта қўйи бўлиб, улардан бири адашиб қолса, тўқсон тўққизини тоғларда қолдириб, адашиб қолганни излаб кетмайдими? Агарда уни топиб олса борми, сизга ростини айтсам, адашмаган тўқсон тўққизтасидан кўра, шу бир қўй учун у кўпроқ севинади. Шунга ўхшаб, осмондаги Отангиз бу кичиклардан бирининг ҳам ҳалок бўлишини истамайди. Хайир азизлар, фикр мулохазаларингизни мактуб орқали йўлланг. Барча шахсий маълумотлар анонимлигича қолади, бундан хеч хавотир олманг. Худойим сизни мархаматласин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top