3:27

Масихдаги хаёт 20

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб ном олган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, биз имонлиларнинг хаёти имонсизлар хаётидан анча фарқ қилиши хаммага маълумдир. Дастуримни бошлашдан аввал бир хикоячани эътиборингизга хавола этмоқчиман. Мархамат тингланг.

Хизматкор аёл ўз хўжайинига ”Бугун вақтим етмаганидан, осилиб турган кийимларни йиғиштириб ололмадим, ундан ташқари кийимларни дазмоллашга хам, тахлашга хам вақтим етмади. Бу ишларни эртага қиламан” деди.

Эртасига хизматкор аёл хўжайинига ”Мен идиш товоқларни тозаладим, лекин чойнакни эса ивитиб қўйдим. Вақтим етмаганидан улгира олмадим. Бу ишларни эртага тугатиб қўяман” деди.

Албатта, хўжайин ўз ўрнида нима учун хизматкорга ишларни қилиши учун дойим вақт етмаслиги ўйлантириб қўйган эди. Бир куни хўжайин сафарда бўлганида, хизматкор, хар хил шахарларга ва хар хил одамларга қўнғироқ қилиб кўп вақтини телефонга кетказди. Хўжайин қайтиб келгач, телефон хизмати учун катта пул қарз эканини пайқади. Ва шу захотиёқ хизматкор аёлга, ”Энди сен вақт етмаяпти деб хеч қачон хавотир олмайсан, чунки сени ишдан бўшатаман! Бугуннинг ўзидаёқ, уйимни тарк эт. Мен бошқа хизматкорни топаман” деди. Ха, хўжайинни тушунса бўлади. Янги хизматкор югуриб кетаятган отни хам ушлаб олади деган гап айнан шу вазиятга тўғри келади. Хазрати Исо Масихнинг шогирдлари хам, хар кундаги ишда худди биринчи кун ишлаятганидек машшақат билан ишлаши керак.

Албатта, дангасалик билан биз Худонинг шаънига доғ солишимиз мумкин, лекин астойдил ва пешона териси билан яхши ишласак Худо исмини улуғлаган бўлардик. Бугунги дастуримиз хўжайинларга хам ва хўжайинларга хизмат қилувчиларга хам таълуқли бўлиши табиийдир, чунки ўзаро хурмат Масихийликнинг талабидир. Хаворий Павлуснинг даврида қулларни ишлатиш жуда машхур бўлган. Бугунги оятлардан биз масихий хўжайинлар ва масихий қуллар қандай қилиб бир бирларига муносабат қилишлари хақида билиб оламиз. Хаворий Павлус келтирган оятларни ўқиб, биз хам ушбу насихатлар устидан фикр юритиб, уларни атрофимизда бўлиб турадиган вазиятларда хам ишлатишимиз мумкин бўлади.

Колосаликларга мактубини ўқисак қуйидаги оятларга дуч келамиз, ”Эй қуллар, дунёдаги хўжайинларингизга ҳар нарсада итоат этинглар. Буни инсонга ёқмоқ учун, хўжакўрсинга эмас, балки соддадиллик билан, Худодан қўрқиб қилинглар. Қиладиган ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббингиз учун қилаётгандай, чин қалбдан бажаринглар. Худодан абадий мукофот олишингизни ўйлаб, Эгангиз Масиҳга хизмат қилинглар. Кимки ноҳақлик қилса, қилмишига яраша жазо олади. Худо юз-хотирчилик қилмайди. Эй хўжайинлар, сизнинг ҳам осмонда Эгангиз борлигини билиб, қулларингизга одил бўлинг, ҳақини тўлиқ беринглар.“ Ха, жуда фойдали оятлар. Азизлар, бугунги хикоям сизга манзур бўлди деган умиддаман. Бордию, бизга саволларингиз ёки истакларингиз бўлса тортинмасдан бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Хеч бир саволингиз жавобсиз қолмайди. Истасангиз, мактубларингиз эфирга хам узатилиши мумкин. Барча шахсий маълумот, яъни исмлар ва манзиллар анонимлигича қолишини кафолатлаймин. Хайир азизлар, Худойим сизни ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top