3:35

Ўзи учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум мухтарам радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, ушбу дастурлар орқали дуою ибодат қилибгина қолмай, Муқаддас каломдан хам баъзи оятларни тилга оламиз. Азизлар, сиз ибодатга қандай қарайсиз? Ибодат хаётингизда қандай ўринни эгаллайди? Албатта, агар раббимиз Исо Масихнинг иноятидан бахраманд бўлиб яшаб келаятган бўлсангиз, унда ибодат хаётингизда мухим жойни эгаллаши муқаррар. Тўғри, имонга эга бўлган инсон, ибодатсиз хаётни хатто тасаввур қилиши хам қийин. Эсингиздами, Раббимиз Исо Масих “Душманларингиз учун ибодат қилинглар” деб айтган эди. Бу оятлар эса, ибодатнинг мухим эканидан далолат беради. Келинг, Раббимиз Исо Масих ибодат ва унинг мухимлиги хақида нима айтганини кўриб чиқсак. Луқо хушхабарининг 11чи бобида қуйидаги оятлар келтирилган. Исо Масих шогирдларига ибодат хақида шундай дейди,

«Фараз қилайлик, орангизда бир кишининг дўсти бор. Ярим кечада дўсти унинг олдига келиб: – Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур. Менинг бир дўстим йўлдан ўтатуриб, ташриф буюрди, олдига қўядиган ҳеч нарсам йўқ, – дейди. Униси ичкаридан жавоб бериб: – Мени безовта қилма. Эшик қулф, болаларим мен билан бир тўшакда ётишибди, энди ўрнимдан туриб сенга беролмайман, – дейдими?

Сизларга ростини айтсам: ўз дўсти бўлгани учун ҳам туриб унга бермаса-да, лекин унинг шилқимлиги туфайли у туриб, қанча сўраса, шунча беради.

Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар. Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош беради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон беради? Ёки тухум сўраса, унга чаён беради?

Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир». Ха азизлар, жуда мухим оятлар. Агар Муқаддас Каломдаги хушхабарлардан хабардор бўлсангиз, у ерда Исо Масих дойимий равишда ибодат қилиб келган. Хабарингиз бўлса, ибодат қилиш қийин эмас. Ибодат қилиш учун дилингизда имон бўлса бас. Хар бир имон билан айтилган ибодатингизда сиз албатта жавоб оласиз. Келинг, биз хам ибодат учун қўлимизни очамиз. Бордию, ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг. Истасангиз кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажон, бизга нажотингни тухфа қилганинг учун катта рахмат. Нажотинг туфайли, биз энди Сенга тўғридан тўғри ибодат қилишимиз мумкин. Худойим, бизга ибодат қилишни ўргат. Хазрати Исо Масихга ўхшаб, биз хам имон билан ибодат қилайлик. Худойим, хазрати Исо Масих хам, кўп ибодат қилган, биз хам тинимсиз ибодат қилишни истаймиз. Худойим, биз хам кунимизни ибодат билан бошлаб ибодат билан якунлашни истаймиз. Отажон, хар бир бўш вақтимиз, имкониятимиз ибодатга бағишлансиз. Ибодат қилишдан асло эринмайлик, қаерда бўлмайлик, ким билан бўлмайлик Сенга ибодат қилишни истаймиз. Севикли Отажон, Сенинг шохлигинг келсин. Бизни бугун ибодат қилишга чақирганинг учун Сенга рахмат айтаман. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Фикр мулохазаларингиз хақида бизга мактуб йўлланг. Омон бўлинг. Худойим сизни Ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top