3:41

Довуднинг ибодати

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, қуйидаги дастурларимиз айнан ибодатга бағишланган. Ибодатдан ташқари, биз Муқаддас Каломдан ибодат хақидаги баъзи оятларни хам тилга оламиз. Азизлар, ибодат деган тушунча хаётингизда қандай ўринни эгаллайди? Сиз нажот топгансиз, хазрати Исо Масихни Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилгансиз. Демак, ибодат хаётингизда энг мухим жойни эгаллаши табиийдир. Тўғри, ибодатсиз имонли хаётни тасаввур қилиш хам қийин. Келинг, Довуд пайғамбар ибодатга қандай муносабатда ва у қандай ибодат қилганини кўриб чиқсак. Забур китобининг бешинчи саносини кўриб чиқсак. Эй Худованд, Сўзларимни тинглагин, Огоҳ бўлгил ниятимдан!

Нолаю фарёдимга қулоқ солгин, Эй Подшоҳим ҳам Худойим! Мен Сенга ибодат қилмоқдаман. Тонг чоғи овозимни эшитасан, эй Худованд, Тонг чоғи Сенинг олдингда ҳозир бўламан, Интизорлик-ла кўз тутаман Сен томон. Сен ёвузликни хуш кўрмайдиган Тангрисан, Нопок одам жой топмас Сенинг ҳузурингда, Такаббур эса қад кўтармас қаршингда. Нафрат этасан Тами бадкирдорлардан, Ёлғон сўзловчини Ўзинг маҳв этасан. Ҳа, Худованд қонхўру маккордан жирканур. Мен эсам, раҳминг кўплиги туфайли Сенинг уйингга кираман. Муқаддас маъбадинг томон бош эгиб, Сенга хос қўрқинч ила сажда қиламан. Ёвларим-чун мени ҳақиқат йўлингга бошла, Ўз йўлингни равон қилгин олдимда, Эй Худованд! Сендан паноҳ топган ҳамма севингай, Доимо қувониб тараннум этишгай. Уларни Ўзинг ҳимоя қилурсан, Номингни севгучилар Сен-ла шод бўлгай. Эй Худованд, Солиҳга Ўзинг барака берурсан, Лутфу карамингни қалқондай қилиб, Унинг ила солиҳни ўраб олурсан.

Кўриб турганингиздек, Довуд пайғамбар имон билан, юрагининг тубидан Худога ибодат қилиб келган. Ибодат бу нафақат айтилган сўзлар, баълки, юрагимиздаги имонимиз хамдур. Хар бир имон билан айтилган ибодатга Худо томонидан албатта жавоб оласиз. Имонга эга бўлибсиз, лекин имонни мустахкамлаш ва Рухан ўсиш учун ибодат хаётингизда мухим жойни эгаллаши керак. Биз нажот топган Худонинг фарзандлари, дойим ибодатда бўлишимиз керак. Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик, хар бир имкониятдан фойдаланиб ибодат қилсак кони фойда. Бордию, ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг. Исо Масихнинг биринчи шогирдлари хам ибодат қилишни билишмаган. Мен сизга ибодат қилишнинг оддий усулини намойиш этаман, истасангиз кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажон,

Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Берган нажотинг учун миннатдормиз. Кундалик ризқимизни бериб тургин.

Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин. Омин. Кўриб турганингиздек, ибодат қилиш қийин эмас. Энг мухими, ибодатингиз имон билан айтилиши керак. Ишонаманки, бугунги дастуримиз сизга маъқул келди, ва бугундан бошлаб сиз ибодатга бўлган муносабатингизни бир оз ўзгартирасиз деган умиддаман. Имонингиз дойим ибодат билан қувватлансин азизлар. Ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга бу хақда ёзиб юборинг, биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Шуни айтиб ўтиш жойизки, барча шахсий маълумот, яъни исм ва манзиллар анонимлигича қолади. Бундан асло хавотир олманг. Хайир азизларим, омон бўлинг. Худойим сизни Ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top