Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, ибодат мавзуси нажотга эга имонлининг хаётида жуда мухим мавзулардан биридир. Ибодат, хар бир имонли инсон учун худди Муқаддас Каломни ўқиш билан солиштирса тўғри бўлади. Чиндан хам, ибодатсиз имонни тасаввур қилиш хам қийин. Хар бир имонли, кунидаги маълум вақтни айнан ибодатга, бошқача сўз билан айтадиган бўсак, Худо билан бўлган шахсий сўзлашувга етарлича вақт ажратиши керак бўлади. Бу менинг гапларим эмас, ахир ибодатнинг мухимлигини пайқаш учун Муқаддас Каломга назар ташласак бас, шуни ўзи кифоя. Келинг, Муқаддас Каломдаги ибодат мисоли сифатида азиз хаворий Павлуснинг Эфесда жойлашган имонлилар учун қилган ибодатини кўриб чиқсак.
Мен Раббимиз Исога бўлган эътиқодингиз ва бутун Худо азизларига бўлган муҳаббатингиз ҳақида эшитганимдан буён, доим сизларни ибодатларимда эслайман, тинмай Худога шукроналар айтаман.
Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғвор Падар, Ўзини таниб-билишингиз учун сизга ҳикмату ваҳий руҳини ато этсин. Унинг Ўзи сизларнинг кўнгил кўзларингизни ёруғ қилсин, токи У сизларни нақадар улуғ бир умидга чорлаганини билиб олинглар, Ўз азизларини қанчалик бой ва улуғвор бир меросга сазовор қилганини қадрланглар. Биз, имонлиларга таъсир ўтказаётган Худонинг ҳадсиз-поёнсиз куч-қудрати буюклигини ҳам билиб олинглар. Худо Ўзининг чексиз салтанатини жорий қилиб, ана шу куч-қудратини амалда кўрсатди: Масиҳни тирилтириб, Уни самовий оламда Ўзининг ўнг томонига ўтқазди. Масиҳни ҳар қандай раҳнамолик ва ҳукмронлик, куч ва салтанатдан, у дунёю бу дунёда айтиладиган ҳар қандай номдан юқори қўйди. Бутун борлиқни Унинг оёқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилиб қўйди. Имонлилар жамоати эса Масиҳнинг бадани бўлгани учун, У каби тўкис-тугалликка эга. Чунки Масиҳ бутун коинотни тўкис-тугал тўлдириб туради.
Азизлар, бу хаворий Павлуснинг ибодати эди. Азиз ака ука ва опа сингиллар. Сиз хам ибодат қилишни истайсизми. Агар ибодат қилиш истагида бўлсангиз, мен билан бирга ибодат қилинг. Бордию, ибодат қилишни билмасангиз, хеч хижолат бўлманг. Хазрати Исо Масихнинг шогирдлари хам бошида қандай ибодат қилишни билишмаган. Хозир мен ибодат қиламан, истасангиз кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажон, бизга абадий хаёт берганинг учун Сендан миннатдормиз. Бизга бўлган севгинг дунёда ва бутун коинотда тенги йўқ севгидир. Фақат Сенинг бизга бўлган мухаббатинг ва севгинг туфайли, хазрати Исо Масих хочга бориб муқаддас қонини биз гунохкорлар учун тўкди. Худойим, биз нажотга эришдик, ва имонимизда рухан ўсиш учун Сенга ибодат қилишни истаймиз. Фарзандларинга ибодат қилишни ўргат. Нафақат ибодат, баълки, кучли, имонли ибодат қилишни бизга ўргат. Хар бир кунимиз ибодат билан бошланиб ибодат билан якунлансин. Биз нафақат ўзимиз учун, баълки, бизнинг яқинларимиз учун хам, уларни тезроқ нажот топиши учун ибодат қилайлик. Сенинг хақиқатингни, мамлакатимиз бўйлаб ёйишга харакат қилиб ибодат қилишдан чарчамайлик Худойим. Сенинг хақиқатинга чанқоқ бўлганлар Сени топсин, тақиллатган эшикларинг очилсин Худойим. Кунларимизнинг охиригача Сенга хизмат қилиб, хосил берайлик. Худди боғбон, хўжайинига ер хосилини олиб келганидек, биз хам Сенинг олдинга, янги хосилни олиб келайлик. Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Омин.