3:31

Масихдаги хаёт 23

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азиз ака ука ва опа сингиллар, бугунги дастуримни мен бир ривоят билан бошламоқчиман. Бир ит бўрига шундай дебди, ”Биласанми бўри биродар, барча уй хайвонлари менинг куч ва хокимиятим остидадир.“ Бўри эса ўз ўрнида, “Ха, гапларинг тўғри, сен чиндан хам барча уй хайвонлари, одам ўзига ўргатиб олган хайвонлар устидан хокимсан”. Лекин мен эса, барча ёвойи хайвонлар, ўрмондаги барча жонвор устидан хокимлик қиламан, деди бўри. Хуллас, ушбу бўри ва ит орасида кимнинг кучи кўпроқ ва кимнинг хокимияти устунроқ деган савол кўтарилиб, бир бири билан анча вақт музокара олиб боришади. Охири эса, ушбу музокарага чек қўйишга қарор қилинади. Ўрмоннинг четидаги, жар ёнидаги катта қалъа устида тўлиқ ой тагида олишув режалаштирилади.

Маълум вақт келгач, олишув жойига бир томондан қишлоқлардан итлар келиб ўрмон томондан эса бўрилар тўдаси келиб икки чизиқ орасидан жой олишади. Бўрилар, қаттиқ увиллаш билан итларни қаршилаб олади. Итлар тўдаси хам бўрилар тўдаси хам, ушбу ўлим жангини тамоша қилишга таёр эди. Шу вақт, бир чия бўри, бу жанг ўлимгачадир деб эълон қилади ва шу довюрак икки жангчини ўртасига туриб олади. Чия бўри эса ўз ўрнида жуда хурсанд эди, чунки, жанг тугаши биланоқ, жангда хакамлик қилгани учун унга бир талай гўшт ваъда қилинган эди. Чия бўрининг баланд овоз билан увиллаши, бутун тоғ худудига тарқалди, ва икки жангчи орасида олишув бошланди. Икки йиртғич жонивор, бир бирини енгиш учун харакатни бошлашди. Бўрилар тўдасининг увиллаши ва итларнинг акиллашининг қаттиқ товуши деб икки жангчини ғириллаши хам зўрға эшитилар эди.

Қон жанги, кечасигача давом этди. Қишлоқдаги одамлар, ушбу дахшат товушларни эшитиб ўйиларидан ташқарига чиқишдан жуда қўрқарди. Ушбу чарчаган икки жангчининг тўкилган қонидан қалъа хам қора қонга бўялган эди. Вазиятни қўлида ушлаб турган ит бўрининг жағидан тишлаб олади, тишлаб олганда хам, у бўрининг жағи ичида жойлашган мухим томирни тишлаб олади, бўри хам бўш келмай, итнинг бўйнига ёпишиб уни хам қаттиқ яралайди. Иккалови хам қаттиқ жарохат олади. Буни билгач, улар бир биридан узоқлашиб, жанг бошланган чизиғига бир амаллаб қайтиб туриб олади. Атрофдаги бўрилар ва итлар ўз қахрамонларининг жангидан хайратда қолиб жим бўлиб қолишади. Чия бўри, тўдалар орасидаги қора қонга бўялган жанг майдонида туриб, шундай гапни уларга айтади.

Қон қон билан ювилмайди. Билмадик, ушбу доно гаплари учун чия бўрига мукофот сифатида кўпроқ гўшт беришганми йўқми буни билмаймиз. Лекин асосийси эса, унинг гапи мутлақо тўғридир. Хеч қандай қонни қон билан юва олмайсиз. Хеч қачон. Хеч қандай ёмонликни бошқа ёмонлик билан тўхтата олмайсиз. Нима бўлганида хам, ушбу ривоят остидан хақиқат ётибди. Ушбу хақиқат, худди Муқаддас Каломда Худо айтган, ”Душманларингизни севинглар, улар учун ибодат қилинглар” деган гапига мутлақо тўғри келади. Азизлар, афсуски, менга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди, барча фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Хеч бир саволингиз жавобсиз қолмайди. Шуни таъкидлаб ўтиш жойизки, сиз йўллаган барча шахсий маълумот, яъни исмингиз ёки бўмаса манзилингиз анонимлигича қолади. Худойим сизни мархаматласин. Хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top