Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, эсингизда бўлса ўтган сафарги дастурда мен сизга бўри ва ит хақидаги бир ривоятни эътиборингизга хавола этган эдим. Бугун мен, улар орасида олиб борилган жанг хақида, аниқроғи улар орасидаги қасос хақида сўз олиб бораман. Афсуски кўпчилик, қасос шириндир деган тушунча тарафдорларидир. Лекин жангда хеч ким ғолиб чиқмасачи? Худди бўри ва итнинг вазиятида. Бордию иккалови хам жангда ютқазсачи? Хазрати Исо Масих шундай деган, ”Агар сиз қасос йўлидан кетсангиз, унда сиз Менинг йўлимда эмассизлар”. Хиндистон президенти Ганди бир пайтлар, Агар кўз эвазига кўз ўйилиб олинса, бутун дунё ожиз бўлиб қолади деган эди. Қасд олишга келсак, Худо бизни хеч қачон қасос олишга чорламайди. Бу Яратувчимизнинг табиятига тўғри келмайди албатта. Ушбу қасос туйғуси асло Худодан эмас, баълки ёвуз шайтондандир.
Бугун биз хазрати Исо Масих ўз шогирдларига қасд хақидаги ваъзини кўриб чиқамиз. У ерда хазрати Исо Масих бизга ўч ва қасос олишга бошқача қарашни, қон жанги ёрдамида масалани ечадиган ит ва бўрилардан анча фарқ қилишиимизни бизга ўргатади. Бизни худо бунинг учун яратмаган, асло, аксинча, Худо бизни ўзаро севги учун яратгандир. Аксинча, биз хаётимиз орқали тирик Худони ўзимизда акс эттириб уни улуғлашимиз керак. Келинг, Каломни очиб, Матто хушхабарининг бешинчи бобидаги ўттиз саккизинчи оятдан бошлаб ўқиймиз.
«Сизлар: „Кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш”, – деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин Мен сизга айтаман: ёмонга қарши чиқма. Ким сенинг ўнг чаккангга урса, унга иккинчисини ҳам ўгир. Ким сен билан даъволашиб, кўйлагингни олмоқчи бўлса, унга тўнингни ҳам бериб юбор. Ким сени бир чақирим йўл юришга мажбур қилса, у билан икки чақирим юр. Сендан сўраганга бер, сендан қарз олмоқчи бўлгандан юз ўгирма».
«Яна: „Қардошингни севгин, душманингдан нафратлан”, – деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин Мен сизга айтаман: душманларингизни севинглар. Сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар. Сиздан нафратланганларга яхшилик қилинг. Сизнинг номингизга иснод келтирганлар учун, сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар. Шунда сиз осмондаги Отангизнинг ўғиллари бўласизлар. Чунки У Ўз қуёшини ёвузлар устида ҳам, яхшилар устида ҳам балқитади, ёмғирини солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёғдиради. Агар сизни севадиганларнигина севсангиз, бундан сизга раҳмат бўлурми? Солиқчилар ҳам худди шундай қилишмайдими? Агар сиз фақат биродарларингиз билангина саломлашсангиз, қандай фазилатли иш қилган бўласизлар? Бутпарастлар ҳам худди шундай қилишмайдими? Шундай қилиб, осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сиз ҳам баркамол бўлинглар».
Азизлар, афсуски, дастуримга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Бугун сизга намойиш этган дастур устидан фикр юритасиз деган умиддаман. Барча фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Хеч бир саволингиз жавобсиз қолмайди. Шуни айтиб ўтиш жойизки, бизга йўллаган мактубингиздаги барча шахсий маълумот, яъни, исм ёки манзилингиз анонимлигича қолади, яъни, хеч бир шахсий маълумотингиз эфирга узатилмайди. Бундан хеч хавотир олманг. Хайир азизлар, Худонинг инояти дойим сиз билан бирга бўлсин.