Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизларим, сизга маълумки, бир неча дастур мобайнида биз айнан одамларнинг ўзаро муносабатлари хақида сўз юритиб келмоқдамиз. Чиндан хам бу дойим долзарб муаммолардан бири бўлиб келган. Бир бола бошқа болани туртиб юборса, ўз ўрнида туртилган бола қасос олиш мақсадида уни хам туртишга харакат қилади. Бир қиз бошқа қизга ёмон сўз билан қахорат қилса, униси хам ўз ўрнида қасос олиш мақсадида ёмон гап билан жавоб қайтаради. Лекин Худонинг шохлигида қонун қоидалар умуман бошқачадир. Худонинг ишини кузатсангиз, кўпгина кутилмаган вазиятлар рўй беришига гувох бўласиз. Масалан, азоб чеккан одамлар бирданига душманларига қарши қасосни тўхтатиб, уларни кечириб юборади.
Хазрати Исо Масих, бизга бир чекканга урганга иккинчисини хам ўгиргин деб ўргатмоқда. Одамлар шундай қилсалар, қасос занжирларидан озод бўладилар. Агар мен қасосга берилиб жавоб муштини қайтарсам, унда душманимнинг менга қарши харакатлари менинг хулқ атворимга катта таъсир кўрсатади. Бордию, агар менга ёмонлик қилган кишини дуо қилсам, унинг ёвузлигига кутилмаган жавобни қайтарсам, яъни унга ўз севги ва мехримни намойиш этсам, шунда, Худо бундай одамларга нур порлатишига ўз хиссамизни қўшган бўламиз. Бундай вазиятларда, Худонинг исми албатта улуғланади. Шунда Осмон шохлигини ерда ўрнатишда Худо биздан фойдаланади, ва Исо Масих хақидаги хушхабар нури одамлар орасида намоён бўлади.
Ушбу тушунчани яхшироқ тушунишингиз учун Каломдан баъзи оятларни тилга олсак. Хаворий Павлуснинг Румликларга йўллаган мактубиднинг ўн иккинчи бобининг 14чи оятидан бошлаб ўқиймиз.
Сизларни қувғин қилаётганларни дуо қилинглар, ҳа, дуо қилинглар, қарғаманглар. Севинаётганлар билан бирга севининглар, йиғлаётганлар билан бирга йиғланглар. Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, мулойим одамлар билан дўст бўлинглар. Ўзбилармонлик қилманглар. Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар. Барча одамларнинг кўзи олдида яхшилик қилишга интилинглар. Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар. Эй севиклиларим, ўзингиз учун қасос олманглар, балки Худонинг ғазабига йўл қўйинглар. Зеро Тавротда шундай ёзилган:
«Қасос Менинг қўлимда, Сазосини Мен бераман, – дейди Худованд».
Аксинча: «Агар душманинг оч қолган бўлса, уни тўйғизгил, Агар чанқаган бўлса, унга сув ичиргил. Мана шунда унинг бошига ёнаётган чўғлар йиққандай бўлурсан».
Ёмонликка мағлуб бўлма, ёмонликни яхшилик билан мағлуб қилгин. Ха, жуда таъсирчан оятлар. Азизлар, бугунги хикоя устидан фикр юритишингиз учун сизга баъзи саволларни таёрлаб қўйганман. Улар қуйидагича. Менга шуни айтинчи, Исо Масихнинг шогирдлари, душманга ва дўстга қандай муносабатда бўилиши керак? Бошқалардан яхширокман деган хаёл билан яшаш гунохми ёки йўқми? Бошқалар олдида хурматга сазовор бўлишнинг қандай йўлларини биласизлар? Ушбу саволга жавобларни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Бизни тинглаганингиз учун катта рахмат. Худонинг инояти сизни асло тарк этмасин.