Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги дастуримда мен сизга яна бир бор одамларнинг ўзаро хурмати хақидаги хикояни эътиборингизга хавола этаман. Бугунги хикоямни ”Тинчлик асбоби” деб номладим. Бир султоннинг аскарлари орасида қандайдур саросима бор эди. Чунки, хазрати Исо Масихнинг бир талай шогирдлари, қурол яроқсиз, йиртиқ кийимларда султоннинг қўшинлари жойлашган жойга келиб, ўзи билан хатто Каломнинг нусхасини хам олишмаган эди.
Султон Францизнинг келганини эшитиб, ўзи хам хайрон бўлади ва уни яхши кутиб олишларига буйруқ беради. Бу таклифга Франциз тезда рози бўлади, чунки султон ва унинг хакамларига Худонинг хушхабарини айтиш имконияти юзага келмоқда эди. Франциз, султонга очиқчасига хушхабар билан бўлишиш истагида эди.
Султоннинг хузурига келиб, Франциз сўз бошлаб, “Олов ёқинглар” Мен ва сизнинг рухонийингиз олов орасидан ўтамиз, иккаловимиздан ким тирик қолса, ўшанинг Худоси тирик ва хақиқий Худодир, ўша одам Худонинг хақиқий ваколатчиси бўлади, деди Франциз. Лекин, султоннинг хеч бир хаками ёки рухонийси бундай чақирувга рози бўлмади. Лекин, Францизнинг довюраклиги султонни хайратда қолдиргани аниқдир. Ва шунда султон Францизга Исо Масих хақида гапириб беришга ижозат қилди, унинг хакамлари хам уни диққат билан тингларди. Худди олов билан вазиятга ўхшаб, султон ва унинг хакамлари, Исо Масихга хаётини боғлашдан бош тортди. Франциз, султон хузурини тарк этаркан, султон Францизга
”Мен учун ибодат қил мухтарам Франциз, Худо менга хақиқат қандай эканини кўрсатсин, ва мен бунга юзимни ўгирай.” деди. Франциз, уларнинг ораларида Исо Масихни қабул қилганларга йўл йўриқлар кўрсатиб уларга, азизларим, Исо Масих хушхабарини Ислом динидагиларга тинчликсеварлик билан гапиринг, уларга мухаббат кўрсатинг, деди. Ўзи билан келган бир талай масихийларга эса Франциз шундай дейди, сиз мусулмонлар орасида қолиб улар билан бирга яшанг, уларга Худонинг севгисини намойиш этинг, шундан кейин уларга хушхабарни етказинг. Ха, у билан бирга келган Исо Масих шогирдлари хамма нарсага таёр эди, улар хатто мусулмонлар орасида яшаб, ўлимдан умуман қўрқмай Исо Масих хушхабарини одамларга етказар эди.
Франциз уларга қуйидагича ибодат қилишни ўргатди, ”Худойим, мени тинчлик ўрнатишингдаги асбобга айлантир. Ёвузлик бўлган жойда мен севгини тарқатай. Жарохат бўлган жойга шифо олиб келай. Шубха бўлган жойга имон олиб келай. Ноумидсик жойга умид олиб келай. Қорнғулик бўлган жойга ёруғлик олиб келай. Хафачилик бор жойга хурсандчилик олиб келай.” Ха азизлар, ушбу хикоя бизга қадимги даврларда хизмат қилган масихийлар хақида хабар беради. Уларнинг довюраклигига қойил қолмасдан иложи йўқ. Бугунги хикоям сизга маъқул келди деган умиддаман. Азизлар, бордию биз билан фикр алишмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Бордию ибодат эхтиёжларингиз бўлса буни хам бизга билдиринг, биз биргалашиб эфир орқали сиз учун ибодат қиламиз. Сиз бизга билдирган барча шахсий маълумот, яъни манзил ва исмлар анонимлигича қолади. Сиз хақингиздаги хеч бир шахсий маълумот эфирган узатилмайди. Бундан хавотир олманг. Омон бўлинг азизлар, Худойим сизни мархаматласин.