3:32

Масихдаги хаёт 30

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, биз хазрати Исо Масихнинг шогирдлари фақат ягона Худога сажда қилишимиз керак. Унга сажда қилишда эса, бошқаларнинг олдида олқиш олиш учун эмас, аксинча, хар бир киши шахсан Худога чин юракдан ва чин қалбдан сажда қилиши керак. Бугунги дастуримиз Исо Масих хазратларининг қадимги жамоатидаги шогирди, аниқроғи Мартин Лютер жаноблари хақидадир. 1512чи йилда Мартин Лютер теология доктори унвонини олади. Ўша йилларда Германияда кўпчилик католик черковига қарши чиқишни бошлаган эди. Мартин Лютер ўзининг индульгенцияга қарши тўқсон бешта тезиси билан қарши чиқди. Унинг дўсти Филип Меланхтоннинг гапига қараганда 1517чи йилнинг 31 октябрида Мартин Лютер Виттенбергнинг Қалъа черковининг эшикларига ўз тезисларини осиб қўйган эмиш.

Унинг тезислари дин ҳақида янгича фикр юритишга қаратилган эди, ундан ташқари Католиклар черковининг таълимотига бутунлай қарши эди. Мартин Лютер, католикларнинг асосий таълимотини, яъни черков ва черковдаги хизматкорлар Худо билан одамнинг ўртасидаги кўприк эканини пучга чиқариш ниятида эди. Мартин Лютер, хар бир шахс Худога ўзи яқинлашиши кераклигини ва Худо билан шахсий муносабат ўрнатиши кераклигини ва фақат шу йўл билан нажот топиш мумкинлигини кўрсамоқчи бўлган. Унинг бу тезиси “иймон орқали нажот топиш” деб номланган эди. Католикларнинг таълимоти бўйича папанинг обрўси Муқаддас Каломдан устун бўлиши керак эди, лекин довюрак Мартин Лютер бунга хам қарши чиқиб Муқаддас Каломни пападан устун қўйишга жон куйдирди ва бунинг уддасидан чиқди. Мартин Лютернинг тариҳда ўз изини қолдирган ишлари одамни хайратда қолдиради. Масалан, унинг ишларининг натижаси бутун жамиятнинг олдинга қараб ҳаракат қилишига олиб келди.

Шу билан бирга, Лютернинг реформацияси кейинчалик ўша давр феодал князьларининг бошқаруви асосига айланган эди. Лютернинг қилган мухим ишларидан бири, давлат бошқарувини черковдан ажратгани эди. Унгача католиклар черкови давлат бошқарувидаги барча ишларига аралашар эди. Германиянинг тариҳига ва унинг маданиятига хам Лютер анча хисса қўшди. Унинг таълим системасида, тилларни ўрганишда ва мусиқа фанларида қилган реформациялари ўша пайтда фанларни ўрганиш системасида катта ўзгаришларга олиб келган. Мартин Лютернинг Германия ахолиси учун қилган энг ёдда қоладиган иши бу Муқаддас Каломни немис тилига таржима қилганидир. Унгача Муқаддас Калом китоблари фақат лотин тилида бўлиб, оддий ҳалқ учун мўлжалланмаган эди. Бундан кейин, Германиядаги барча ўқишни биладиган одамлар Худонинг ҳақиқатини бемалол ўқиши мумкин эди. Унгача, одамлар Худонинг Сўзини тинглаш учун фақат католик черковининг махсус хизматкорлари ёрдамида билиши мумкин эди. Айнан Мартин Лютер, католик черковига қарши чиқиб, дунёнинг энг кучли Протестант черковига асос солди. Айнан Мартин Лютернинг ёрдами ва харакати ёрдамида истаган киши нажот топиши мумкин бўлди. Ха азизлар, чиндан хам, хазрати Исо Масихнинг буюк ишлар кўрсатган шогирдлари бутун дунё бўйлаб тарқалган. Уларга қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Хайир азизлар, www.najot.com сайтимизда сизни кутиб қоламиз. Омон бўлинг, Худойим сизни ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top