3:15

Қандай қилиб ибодат қилиш керак?

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсизлар. Азизлар, бизнинг www.najot.com сайтимизнинг форуми иштирокчисининг бир саволи кўзимга тушди. Бугунги дастурни мен айнан шу саволга, яъни масихийлар қандай ибодат қилиши кераклиги хақидаги мавзуга бағишладим. Азиз ака ука ва опа сингиллар, ибодат қилиш қийин эмас. Келинг, Раббимиз Исо Масих шогирдларига қандай қилиб ибодат қилишни ўргатганини кўриш учун Матто хушхабарининг 6чи бобига назар ташлайлик. У ерда,

Ибодат қилаётганингизда, одамларга кўриниш учун ибодатхоналарда ва кўча бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўрадиган иккиюзламачиларга ўхшаманглар. Сизларга чинини айтайин: улар ўзларига ярашасини олиб бўлдилар.

Сен эса ибодат қилаётганингда ўз ҳужрангга кир ва эшикни беркитиб, яширин бўлган Отангга ибодат қил. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди. Ибодат қилаётганингизда, мажусийлар каби ортиқча сўзларни такрорлаб турманглар. Улар: кўп сўзласам, ибодатим ижобат бўлади, деб ўйлайдилар. Уларга ўхшаманглар, чунки Отангиз нималарга муҳтожлигингизни Ундан сўрашингиздан олдин билади. Сизлар эса бундай ибодат қилинглар:

Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин.

Бугунги ризқ-рўзимизни бергин. Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек,

Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Бизни васвасага дучор қилмагин,

Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин. Салтанат, куч-қудрат ва шон-шуҳрат то абад Сеникидир. Омин. 

Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди. Бордию сиз хам қандай ибодат қилишни билмаган бўлсангиз хеч хижолат бўлманг, чунки кўриб турганингиздек, Раббимиз Исо Масихнинг биринчи шогирдлари хам қандай ибодат қилишни билишмаган. Яхшиямки Раббимиз нафақат бизнинг нажоткоримиз, баълки бизнинг дўстимиз ва уқитувчимиздир хам. Азизлар, кўриб турганингиздек, ибодатнинг мағзи албатта сиз айтадиган сўзлар эмас, аксинча, ибодатдаги энг мухим нарса бу албатта имондир. Имон билан айтилган ибодатингиз албатта Муқаддас Рух томонидан қўллаб қувватлантирилади. Ибодат хақида гарирар эканман, яна бир нарса хақида хам гапириш ўринлидир. У хам бўлса ибодат қилиш учун маълум вақт ва бунинг учун мўлжалланган жой бўлиши шарт эмас. Сиз истаган жойда истаган вақтингизда ибодат қилишингиз мумкин.

Уйдамисиз, ишдамисиз фарқи йўқ, энг мухими сизга ибодат қилишингизга хеч ким халақт бермаса бас. Худо хамма ерда, еру осмонда, сув тубида, хуллас масихий бўлсангиз сиз Худонинг қудратини ва севгисини қаерга қараманг хамма жойда кўришингиз мумкин. Азизлар, дастурларимиз ибодатга бағишланганлиги хаммангизга маълум. Бордию ибодат эхтиёжларингиз бўлса, бизга бу хақда dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Яна эфир орқали учрашгунча хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top