3:42

Шогирлад таъқиби

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги дастуримни мен хар бир масихийнинг хаётида юз берадиган ёки юз бериши мумкин бўлган қувғинларга бағишлашни мақсад қилдим. Хеч кимга сир эмас, имонга келган, яъни Исо Масихни Раббим ва Нажоткорим деб иқрор бўлган кишининг хаёти батамоман ўзгаради. Инсон гунох занжирларидан озод бўлиб, Севгида яшашни бошлайди. Лекин бу билан бир қаторда шайтон хам бизга хужум қилишни бошлайди. Чунки биз энди Худога тегишлимиз, бизни Худо қиммат бахога сотиб олган, буни кўра олмаган шайтон бизни қайтариб олишга харакат қилади. Бунинг учун шайтон хар хил йўллардан фойдаланади. Уларнинг орасида қувғин хам алохида ўринни эгаллайди. Муқаддас Каломдаги Исо Масихнинг шогирдлари деярли барчаси қувғин остида яшаб ўтишган. Бордию сиз хам шундай қувғинларга учраган бўлсангиз хеч хижолат бўлманг, ва сизни қувғин қилганлардан хеч хафа бўлманг. Бизнинг устозимиз қувғинга дучор бўлган экан, демак бизни хам қувғин қилишлари табиий холдир. Келинг, Матто хушхабарининг 10чи бобига назар ташлайлик, у ерда Исо: Мана, Мен сизларни бўриларнинг орасига қўйлар каби юборяпман. Сиз илондай зийрак, каптардай содда бўлинглар.

Инсонлардан эҳтиёт бўлинглар; чунки сизларни адлияга топшириб, ибодатхоналарида калтаклайдилар. Менинг номим учун сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар қошига олиб борадилар, сиз эса улар ва турли халқлар олдида Менинг гувоҳларим бўласизлар. Сизни тутиб беришаётганда эса нимани айтамиз, қандай гапирамиз, деб ўйлаб қайғурманглар. Нима айтишингиз кераклиги ўша онда сизларга уқтирилади. Чунки ўзларингиз эмас, ичингиздаги Отангизнинг Руҳи гапиради. Ака укасини, ота ўғлини ўлимга топширади. Болалар ўз ота-оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиртирадилар. Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача чидаган қутулади. Агар сизларни бир шаҳардан қувсалар, бошқасига қочиб ўтинглар. Сизларга чинини айтайин: сизлар Исроилнинг шаҳарларини айланиб чиқишга улгурмасингиздан, Инсон Ўғли ер юзига қайтиб келади. Шогирд ўзининг устозидан юқори бўлмас, хизматкор ўзининг хўжайинидан юқори бўлмас. Шогирдга ўзининг устозидай, хизматкорга ўзининг хўжайинидай бўлса кифоядир. Агар уй эгасига иблис деб ном қўйишган бўлса, унда уй аҳлини яна нималар дейишмайди! Ха азизлар, келинг, қўлларимизни очиб, қувғинлар келганида содда ва зийрак бўлишимиз учун ибодат қилсак. Худойим, бизга абадий хаётни берганинг учун рахмат. Худойим, биз энди Сенга тегишлимиз, биз Сенинг фарзандингмиз. Лекин, бунга қарши чиққадиганлар хам топилади. Худойим, бизни хеч қандай қувғин, хеч қандай қозилар бизни Сендан сира узоқлаштирмасин. Хеч қандай ёвуз кучлар ва рухлар Сен билан бизни орамиздаги севгига путур етказа олмасин. Худойим, биз хам Сенинг хақиқий шогирдларинг сифатида Сенга охиригача содиқ қолиб, дойим Сен билан бирга бўлайлик. Худойим, барчаси Сен айтганингдек бўлсин. Қувғинлар келганида, Сенинг Муқаддас Рухинг биз билан бирга бўлиб, нима айтишимиз ва нима қилишимизни бизга кўрсатсин Худойим. Омин. Азизларим, мен билан ибодат қилганингиз учун катта рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга бу хақда dilkash@najot.com электрон манзилга мактуб йўлланг. Биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Хайир азизлар, Худойим сизни Ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top