Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги хикоямни мен “бизнинг хақиқий уйимиз” деб номладим. Келинг, нима хақида гап кетятганини кейинги ривоятдан тушуниб оласиз деган умиддаман.
Бир қахрамон дўстига бурилиб шундай айтибти, ” Биз биркунмас бир кун бу дунёни тарк этамиз. Шунинг учун номимизни тарихга мухрлаб қўйишимиз учун барча қилишмиз мумкин бўлган ишларни охиригача етказишимиз керак”. Қахрамонимиз дунёда жуда машхур ва обрўвли одам эди, шунинг учун у тақдирни четлаб ўтиб, абадий яшашни орзу қилар эди. Лекин қанча давлатга эга бўлмасин, қаригани сайин кучлари хам уни тарк этишни бошлади, ва ўлимга бардош бера олмаслигига амин бўлгач, лоқал номим йиллар давомида одамларни тилидан тушмасин дея харакат қилди. Унинг вафотидан сўнг, жуда кам одам унинг қилиб ўтган ишларини эслади халос. Агар қахрамонимизнинг гапига қараб унга қулоқ соладиган бўлсак, биз бутун умримизни ном қолдириш учун ва давлат тўплаш билан яшаб ўтишимиз керак бўлади. Нима бўлмасин, бугунги дарсимиз бизга давлат ортиришдан ва яхши ном қолдиришдан анча қиммат бахо бойлик хақида ўргатади. Дунё бизни шу қадар ўзига тортиб оладики, биз хатто ўзимизнинг қаерга тегишлигимиз ва бизнинг хақиқий уйимиз қаерда жойлашганини унутиб қўямиз. Келинг, Муқаддас Каломдаги Матто хушхабаридаги 6чи бобдаги қуйидаги оятларни тилга олсак.
«Рўза тутаётганингизда, иккиюзламачилар каби қовоқ осилтириб юрманглар. Улар рўза эканларини одамларга билдириш учун ўзларини авзойи бузуқ қилиб кўрсатадилар. Сизларга чинини айтайин: улар ўзларига ярашасини олиб бўлдилар. Лекин сен рўза тутганингда, ўзингни ювиб-тараб юргин, токи рўза тутганинг инсонларга эмас, балки яширин бўлган Отангга ошкор бўлсин. Яширин бўлганларни кўрувчи Отанг эса сени аниқ тақдирлайди». «Бу дунёда куя ва занг еб кетадиган ҳамда ўғри тешиб талайдиган хазиналарни жамламанглар. Аксинча, куя ва занг еб кетмайдиган, ўғри тешиб таламайдиган у дунёнинг хазиналарини жамланглар. Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур. Кўз – таннинг чироғидир. Агар сенинг кўзинг тиниқ бўлса, бутун танинг ҳам ёруғ бўлур. Аммо кўзинг ёмон бўлса, бутун танинг ҳам қоронғи бўлур. Агарда ичингдаги нур қоронғи бўлиб турса, у қоронғилик қанчалик қўрқинчли бўлур! Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хорлайди. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар».
Азизлар, бугунги олган сабоқимизни онгимизда махкамлаш учун сизга баъзи саволларни таёрлаб қўйганман. Улар қуйидагича. Рўза тутиш пайтида имонлилар ўзини қандай тутиш кераклиги хақида хазрати Исо Масих нима демоқда? Ортирилган бойлигимиз билан нима содир бўлиши мумкин? Сизнинг хаётингизда хам шунга ўхшаш вазият бўлганми? Менга шуни айтингчи, сизга қайси бойлик авзалроқ, ердаги бойликми ё Худонинг шохлигидаги бойлигингизми? Одам пулга хам Худога хам хизмат қилишни истаса қандай бўлар экан? Барча жавобларни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг, ёки www.najot.com сайтимизга кириб хабар қолдиринг. Барча шахсий маълумотлар анонимларч қолишини сизга кафолатлаймиз. Яъни, хеч қандай исм ёки манзил эфирга узатилмайди. Хайир азизлар, Худонинг инояти барчангизга ёр бўлсин.