3:37

Масихдаги хаёт 35

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бизнинг ишончимиз қандай? Биз дойим чиқарадиган хулосамиз дойим тўғрими? Ёки Худонинг бизга бўлган режаси но тўғри бўлиб чиққанми? Худонинг иродасига бўйсуниб яшашимизга нима халақит қилади? Бугун биз айнан шу саволлар хақида гаплашамиз. Келинг, бугунги дастуримни бир хикоя билан бошламоқчиман.

Тоғлар орасидан олиб борувчи йўлак жуда хавфли эди, ўнг томондан девор бўлиб турган катта қалъа, чап томондан эса жуда чуқр, тўғри ўлимга олиб борадиган жар жойлашган эди. Қоронғи хам борган сари қуюқлашиб борар эди. Шу йўлдан ўтиб кетаятган бир саёхимиз бундан ёмон бўлмаса керак деб, катта эхтиёткорлик билан шу йўлакдан ўтар эди. Лекин аксига олиб, қоронғу тушганига етмасдан, совуқ ёмғир хам бошланди, унинг кетидан майда қор ёғиб йўлни деярли кўринмайдиган қилиб қўйди. Тушкунликка тушган ва ўлгудей чарчаган саёхимиз катта хавотирда эди, чунки бу кетишда, у тонғатгунча соғ саломат қолмаслиги ва бу унинг охирги кечаси хақидаги хаёл уни хеч тарк эмас эди. Совуқ шамол хам борган сари кучаярди. Холдан тойган саёхимиз йўлакни бир жойига ўтириб олиб хар хил хаёлларни бошидан кечирарди.

Бирданига, жарнинг бошқа томонидан қандайдир чироқ ярақлагандек туюлиб бир киши ”Сизга тинчлик бўлсин! Биз сизни қоронғу тушишидан олдин кўрган эдик, бизнинг кишлоққа хуш келибсиз. Сиз хозирнинг ўзидаёқ ўзингизга бош пана топишингиз керак, ундай бўлмаса, эрталабгача бу совуқ сизни ўлимга олиб келиши мумкин. Мен сизга хозир ёрдам бера олмайман, мен жарнинг бошқа томонидаман, ва сизга бу қоронғуда ва қаттиқ совуқ шамолда етиб бора олмайман. Мен эрталаб азонда сизнинг олдингизга олиб борадиган йўлни топиб сиздан хабар оламан” деб айтди. Хозир эса мен айтгандек қилинг. Сиз ўтирган йўлнинг остида ғор бор. Ўтирган жойдан оёқларингизни пастга қараб ташласангиз ғорнинг оғзини сезасиз, у шундоқ сиз ўтирган жойнинг остидадир, қўрқманг”. Саёхимиз ўз ўрнида ”Мен қоронғиликдаги ушбу номалум довушга қандай қилиб ишонаман?” деган хаёлни бошидан кечиради. “Бордию у устимдан хазил қилиб, ўлимимни истаётгандир, ахир мен унга қандай қилиб ишонаман?” Саёхимиз, халиги довушга, ”Менга яхши ният тилашингни ва ғорни билишинга қандай ишонаман?” деб жавобан бақирди.

“Сен менинг мехмонимсан. Мен сенга фақат яхшилик тилайман. Мен бу жойларда қириқ йилдан бери чўпонлик қиламан. Мен хам баъзан худди шу ғордан фойдаланиб, совуқ шамолдан яширинаман” деб жавоб қайтарди. Саёх кийимлари жиққа хўл бўлиб кетганини пайқагач, бошқа иложини топа олмай, халиги жарга сирғаниб ғорга сакрабди. Эрталаб азонда саёхимизнинг елкасини бир киши силтайди. Саёх кўзини очиб қарасаки, халиги чўпон унга бир пиёла ширин ва иссиқ чой қуйиб берибти. Қизиқ хикоя, баъзан бизнинг хаётимиз худди шундай вазиятлардан иборат бўлади. Биз бор кучимиз билан Худога, бизнинг хаёт йўлбошчимизга бутунлай ишонишимиз керак. Сулаймон пайғамбар(3:5-6) “Ўз ақл–идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди, деб айтган эди. Азизлар, мактубларингизни dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Анонимликни кафолатлаймиз. Хайир, омон бўлинг азизлар. Илойим Худонинг хақиқати сиз аро маскан қилсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top