3:51

Масихийларнинг жамиятдаги хатти харакати

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга ва шу билан боғлиқ мавзуларга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, имонга келганингиз билан табриклайман. Мен хам имонга келган куним хамон ёдимда. Ўша куни дунёда мендан бахтли инсон йўқдек туюларди. Азизлар, биз нажотга эришдик, Рухий хаётимиз батамоман ўзгарди. Биз Масихий бўлдик ва бундан буён хаёт тарзимиз хам Масихнинг хаёти каби бўлиши керак. Келинг, бу хақда Калом нима айтаётганини кўриб чиқсак. Бутруснинг биринчи мактубидаги иккинчи бобни ўқиймиз.

Эй севганларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Чунки сиз бу дунёда ғарибу мусофирсизлар.

Мажусийлар орасида хатти-ҳаракатингиз бенуқсон бўлсин. Улар эзгу ишларингизни кўриб туриб, сизларни ёмонликда айблаб ғийбат қилсалар ҳам, маҳшар куни Худо олдида жавоб берадилар. Раббингиз ҳақи ҳар хил инсоний тартиб-интизомга бўйсунинглар; хоҳ олий ҳоким бўлган подшоҳга, хоҳ подшоҳ ўрнида ёмонлик қилганларни жазоловчи ва яхшилик қилганларни тақдирловчи ҳокимга бўйсунинглар. Чунки Худонинг иродаси шуки, яхшилик қилиш билан ақлсиз ва жоҳил одамларнинг оғзига урасизлар. Озод одамлардек яшанглар, аммо озодлик ниқоби остида ёмонлик қилманглар. Худонинг қулларидай бўлиб юринглар. Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни севинглар. Худодан қўрқинглар. Подшоҳни эҳтиром қилинглар. Эй хизматкорлар, фақат юмшоқ ва хушфеъл хўжайинларгагина эмас, балки феъли-хўйи терс бўлганларига ҳам камоли эҳтиром билан итоат қилинглар. Агар бирор киши Худога ишонганидан виждонан азоб чекиб, ноҳақ ғам-ғуссага чидаса, бу Худонинг иноятидан далолат беради.

Азизлар, кўриб турганингиздек Масихни Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилиш билан бирга биз Муқаддас Рухнинг ёрдами билан феъл атворимизни хам ўзгартиришимиз керак. Биз энди бу дунёга эмас, аксинча Худога тегишлимиз. Хаётимиз ўзгариши учун Исо Масих Худонинг буюк режасини амалга ошириб хочга, яъни ўлимга бориб муқаддас қони билан гунохларимизни ювиб ташлади. Биз Уни хаётимизга таклиф қилиб оппоқ кийимни кийдик. Бундан буён шу янги оқ кийимга доғ туширмасликка харакат қилишимиз керак. Келинг, бугунги ибодатни айнан хаётимиздаги хатти харакатларимизга бағишласак. Мен ибодат қиламан, истасангиз кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажон, бизга нажот берганинг учун

Сендан миннатдормиз. Худойим, биз Сенинг фарзандинга айландик, Сен қиммат бахога бизни гунохдан сотиб олдинг. Худойим, бизни Ўзинг ўзгартиргин, бизни Ўзинг истаганингча ўзгартиргин, биз энди Сенга тегишлимиз. Бизнинг хатти харакатларимиз бенуқсон бўлсин. Раббимиз хақи хар хил инсоний тартиб интизомга бўйсунайлик. Худойим, биз хам Сенинг қулларингдек бўлиб Сенга хизмат қилайлик. Хар бир имонли биродаримизни бор кучимиз билан севишни ўргат бизга Худойим. Худойим, худди Каломингда ”Худодан қўрқмоқлик, доноликнинг бошидир” дейилганидек, биз хам Сендан қўрқайлик. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию, сизда ибодат эхтиёжи бўлса бизга бу хақда хабар юборинг, биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Бизнинг www.najot.com сайтимиз сизнинг хизматингизда. Хайир азизлар, Худонинг инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top