3:48

Эр-хотинлик муносабатлари учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги ибодатимиз ўйланган ака ука ва турмушга чиққан опа сингилларимизга бағишлашни мақсад қилдим. Менга шуни айтингчи, сизнинг турмуш хаётингиз қандай кечмоқда? Турмуш ўртоғингиз билан бўлган муносабатингиз қандай? Келинг, масихий эр хотин қандай бўлиши ва улар қандай хаёт кечириши хақида Муқаддас Каломдан билиб олишга харакат қиламиз. Павлуснинг Эфесликларга йўллаган мактубининг 5чи бобида қуйидаги оятлар келтирилган. Эй хотинлар, сиз Раббингизга қандай бўйсунсаларингиз, эрларингизга шундай бўйсунинглар. Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эркак ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз баданининг, яъни умматининг Халоскоридир.

Масиҳнинг уммати Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар нарсада ўз эрларига шундай тобе бўладилар. Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар. Масиҳ имонлилар жамоатини муқаддас қилай, деб уларни сув билан ювди ва Ўз каломи орқали тозалади, токи устида бирон ғубор, ажин ёки доғи қолмаган, муқаддас, бенуқсон, камоли чиройли бир жамоатни Ўз ҳузурига элтиб қўйсин. Шундай қилиб, эркаклар ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган ўзини ўзи севади. Ҳеч ким ҳеч вақт ўз танасини ёмон кўрмаган. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз умматини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади. Биз Масиҳ танасининг аъзоларимиз, Унинг эту суягимиз. Тавротда: «Киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади», деб ёзилган.

Бу сир буюк ва мен буни Масиҳ ҳамда имонлилар жамоатига ўхшатиб айтяпман. Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини ўзи севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин. Азизлар, кўриб турганингиздек, масихий ойиладаги муносабатлар имонсиз ойилага қараганда анча фарқланади. Чунки масихий ойиладаги муносабатлар хаммаси Исо Масихга таянгандир. Келинг, турмуш ўртоғимиз билан муносабатларимиз Исо Масихнинг инояти билан тўлиши учун ибодат қилсак. Истасангиз мен билан ибодат қилинг. Бордию, ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг, бемалол кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажон, мени турмуш ўртоғим билан бирлаштирганинг учун исмингни улуғлайман. Бизни Муқаддас Рухинг билан қувватлантириб бахтли хаёт берганинг учун муқаддас номинг янада улуғлансин. Худойим, мен турмуш ўртоғим учун сендан ўтиниб сўрайман. Раббим Исо Масих жамоатини қандай севган бўлса мен хам турмуш ўртоғимни шундай севишни истайман. Мен хам турмуш ўртоғимни ўз танамни севгандек севишни истайман. Азиз Отажон, мен рафиқамни ёрдамчиси бўлишни истайман. Унинг оғирини енгил қилишга жон куйдиришни истайман. Унинг уй ишларида ва фарзандлар тарбиясида унга дойим кўмакдош бўлишимга Ўзинг ёрдам бергин. Унинг Рухан Ўсишига ва болаларни нажотинг билан таништиришга ўзинг ёрдам бергин. Бизнинг фарзандларимиз хам Сени хаётига шахсан таклиф этиб биз билан бирга бахтли хаёт кечиришсин. Худойим, ойиламдаги муносабатлар тўлиқ Сенинг иноятинг билан яшасин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Ибодат эхтиёжларингиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top