Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсизлар. Азизлар, бугунги ибодатни Исо Масих номи учун қувғин бўлган, хар хил ёлғон айибловларга дучор бўлган биродарларимиз учун бағишламоқчиман. Хаётини Раббимиз Исога топширган барча, хаётда хар хил қийинчиликларга дуч келади. Бу табиий холдир. Чунки шайтон бизга дойим хужум қилиб, бизни Худодан ажратгиси келади. Муқаддас Каломни ўқийдиган бўлсангиз, у ерда нафақат шогирдлар, баълки шахсан Исо Масихни хам қувғин қилишгани, уни хибсга олинганини ва хатто қатл қилингинини хам гувохи бўласиз. Бизчи, биз хам шундай қийинчиликларга дойим таёр бўлишимиз керак. Биз хам Раббимиз Исо Масихга ишониб, қўрқмасдан Худонинг хақиқатини айтишимиз керак. Келинг, Исо Масихнинг илк шогирдларининг қувғини хақидаги оятларни кўриб чиқсак. Хаворийлар китобининг 5чи бобида шундай ёзилган. Лекин хизматкорлар бориб, зиндонда уларни топмай, қайтиб келиб: – Биз қамоқхонани бутун эҳтиёткорлик билан қулфланган ва қоровулларни эшиклар олдида турган ҳолда кўрдик. Лекин очиб қараганимизда, ичкарида ҳеч кимни топмадик, – деган хабарни бердилар. Маъбад миршаббошиси ва барча олий руҳонийлар бу сўзларни эшитиб, ҳайрон бўлишди. «Бу нима бўлиши мумкин?» деб ўйланиб қолдилар. Ўша пайтда бир одам хабар олиб келиб: – Мана, сизлар зиндонга ташлаган одамлар маъбадда халққа таълим бериб юришибди, – деди. Миршаббоши хизматчилари билан бирга бориб, уларни олиб келтирди. Халқ бизларни тошбўрон қилар, деб қўрққанлари учун уларга зўрлик ишлатмадилар. Ҳаворийларни олиб келиб, Олий Кенгаш ҳузурида турғизиб қўйишди. Олий руҳоний уларни сўроқ қилди: – Бу исм асосида таълим берманглар, деб сизларга қаттиқ тақиқ қилмаганмидик? Мана, таълимотингиз билан Қуддусни тўлдириб юбордингизлар ва бу Одамнинг қонини бизнинг бўйнимизга туширмоқчисизлар, – деди. Бутрус ва бошқа ҳаворийлар бунга жавобан: – Одамлардан кўра Худога кўпроқ итоат қилиш керак. Сизлар ёғочга осиб ўлдирган Исони ота-боболаримизнинг Худоси тирилтириб қўйди. Исроил халқи гуноҳ қилишдан қайтиб кечирим топсин, деб Худо Исони юксалтириб, Ўзининг ўнг томонига ўтқазиб, Сарвар ва Халоскор қилиб қўйди. Бизлар бу ишларнинг гувоҳларимиз. Шунингдек, Худога итоат қилганларга насиб бўладиган Муқаддас Руҳ ҳам гувоҳлик қилмоқда, – дедилар. Чиндан хам азизлар, Худо қудратлидир. Унинг хушхабарини хеч ким тўхтата олмас. Келинг, Исо Масих хушхабарини айтишдан қўрқмаслик учун, ва тўлиқ Муқаддас Рух билан иш тутиш учун ибодат қилсак. Осмондаги Отажон, бизни Муқаддас Рухинг билан тўлдир. Хеч қандай қўрқув, хеч қандай қувғин ва хеч қандай қамоқҳоналар хушхабарингни айтишга тўсқинлик қилмасин. Хеч қандай ёвуз куч бизни Сендан тортиб ололмасин. Худойим, биз одамлардан кўра Сенга итоатда бўлайлик, чунки биз бутунлай Сенга тегишлимиз. Худойим, Сен фарзандларингни жуда севасан, ва уларни қийинчилик пайтларида ёлғиз ташлаб қўймайсан. Сен бизни севмаганингда эди, Исо Масих хочга бориб муқаддас қонини биз учун тўкмаган бўлар эди. Худойим, бизни довюрак фарзанд қилиб тарбиялагин. Хаётимизда дойим биринчи ўринни эгаллаб келгин. Хаётимизни ва борлиғимизни Сенинг муқаддас қўлларинга топширамиз. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию, ибодат эътиёжларингиз бўлса бизга бу хақда dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.