3:48

Қувғинлар учун ибодат. Салоника шаҳридаги мисол.

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин. Азизлар, имонга келиб хаётингизни Исо Масихга топшириб янги хаётга кириб келганингиз билан сизни чин юракдан муборакбод этаман. Ха азизлар, Раббимиз иноятида яшаш нақадар ажойибдир! Лекин бу бахтни, яъни Худонинг хақиқатини кўпчилик тушунмайди. Шайтон бизга дойим хужумлар қилиб бизни ўзига тортиб олишга, яъни эски гунохкор хаётимизга қайтаришга харакат қилади. Лекин биз Худога тегишлимиз, биз Исо Масих хақидаги нажот хушхабарини тарғиб қилиш учун танлаб олинганмиз. Шунинг учун кўпчилик бунга халақит қилиб, бизни қувғинларга ва алдов айибловларга солиб тўхтатишга харакат қилади. Бордию шундай вазиятларга дуч келсангиз хеч хавотир олманг, бизлардан олдинги Исо Масих шогирдлари хам худди шундай вазиятларда бўлишган. Муқаддас Каломда бунга кўпгина мисолларни кўрсак бўлади. Келинг, Хаворийлар китобини очиб 17чи бобда ўқиймиз. Амфиполи ва Аполлония шаҳарларидан ўтиб, Салоника шаҳрига келишди. У ерда яҳудийларнинг ибодатхонаси бор эди. Павлус ўзининг одатидай яҳудийларнинг олдига кириб, сурункасига уч шанба куни улар билан муқаддас ёзувлар борасида мунозара қилди. «Сизларга мен эълон қилаётган бу Исо – Масиҳдир», – деб айтар, Масиҳнинг азоб билан ўлиб тирилиши кераклигини ишонтирарли исботлар билан баён этар эди. Яҳудийлардан баъзилари, шунингдек, Худодан қўрққан кўпгина юнонлар билан эъзозли аёллардан иборат катта бир тўда қаноат ҳосил қилиб, Павлус билан Силага қўшилдилар. Лекин инонмаган яҳудийлар ҳасадга тўлиб, майдондан ярамас одамларни тўплаб, халойиқ орасига ғулу солишди-да, бутун шаҳарни тўс-тўполонга айлантириб юборишди. Ясоннинг уйига ҳужум қилиб, Павлус билан Силани халқнинг олдига олиб чиқишни талаб қилишди. Уларни тополмай, Ясон ва баъзи имонлиларни шаҳар маъмурлари ҳузурига судраб келишди-да, қичқиришиб: «Дунёни остин-устин қилаётган бу одамлар мана бу ерга ҳам келишибди! Мана, Ясон уларни уйига қабул қилибди. Буларнинг ҳаммаси: Исо деган бошқа бир подшоҳ бор, деб Қайсарнинг буйруқларига қарши ҳаракат қилмоқдалар», – дейишди. Бу сўзлар оломонни ва шаҳар маъмурларини жуда ҳам ҳаяжонга солди. Ниҳоят Ясон ва бошқалардан кафолат олиб, уларни қўйиб юборишди. Кўриб турганингиздек, Исо Масихнинг шогирдлари хақиқатни айтганлари учун дойим қийинчиликларга дуч келишган. Лекин, Худо биз томонда, У дойим бизни имонда махкам туришмизни талаб этади. Азизлар, келинг биз хам қувғинлар пайтидаги қийинчиликлар учун ибодат қилайлик. Осмондаги Отажон, бизга нажот берганинг учун рахмат. Бизга келадиган қувғинлар ва азоб укубатлар имонимизга хеч қандай путур етказмай, аксинча бизнинг имонимизни янада бақувватлантирсин. Хеч қандай қувғин, хеч қандай ёвуз хокимият хушхабар айтишимизга тўсқинлик қилмасин. Биз хам, Муқаддас Каломдаги шогирдларинг каби довюраклик билан, хеч нарсадан қўрқмай Раббимиз хушхабарини айтайверайлик. Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик дойим Муқаддас Рухинга тўлиб яшайлик. Хаётимизни шундай ўзгартиргинки, Сенинг ишларинг биз орқали одамларга намоён бўлсин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию, ибодат эхтиёжлранингиз бўлса бизга бу хақда, dilkash@najot.com электрон манзилимизга хабар йўлланг. Биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top