3:29

Инсон Худонинг даъвати билан сайрини бошлади

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Калом дарсига хуш келибсиз. Эсингизда бўлса ўтган сафарги хикоямизни махаллий жамоат чўпони Каримбекнинг дўсти Ёқубнинг олдига келган жойида тўхтаган эдик. Каримбек чойхоначига чой буюриб дўстининг дўконига кирди. Мана, иссиқ чой хам келди. Энди дўстим Ёқуб, хаммасини бошидан менга гапириб бер, нима бўлди? Сен гапир мен сени диққат билан тинглайман- деб гапни бошлади Каримбек. Иссиқ ширин чой Ёқубнинг дилига ором бергани яққол кўзга ташланди. Гапни бошлаб у шундай деди, Каримбек, эсингдами, бир ой олдин Илхом ўғлим жуда касал бўлиб ётган эди? Ўша кунлари мен у ўлиб қолади деб жуда хаяжонда эдим.” ”Албатта эсимда, ахир кечалари ухламай ўғлинг учун дойим ибодат қилар эдик. У жуда касал эди.

Лекин Худога шукурки, хозирги кунга келиб Илхомнинг кўриниши жуда яхши, у худди кучга киргандек. У хар дойим кам гап эди. Ундан ташқари дойим Худо Каломининг яхши ўқувчиси эди, ва касаллик даврида хам у дойим Муқадас Каломни ўқиб ўрганишни давом этиб келди.” “Ха, гапинг тўғри Каримбек. Касалга чалинишидан аввал у жуда кам гап эди, на онаси билан на мен билан хеч нарса хақида гаплашмас эди. Лекин, бугун хаммаси бошқача бўлди. Бугун эрталаб, Илхом олдимизга келиб кассалик пайтида Худога ваъда бергани хақида гапирди. Агар Худо унга шифо берса, Худонинг иродасини билиш учун у Қуддусга, Муқаддас шахарга бориб ибодат қилишни ваъда қилган экан. Худога маъқул келишни жуда хохлашини бизга тушунтириб берди.” “Ха, гап бу ёғда эканда, Илхомнинг кам гаплигини ва сенинг жой топа олмаятганингни мен энди тушундим, дўстим”-деб гапни бўлди Каримбек.

Ёқуб гапини давом эттириб, “Сенга хали, мен уни ёқатишдан, унинг ўлиши хақида хавотирда эдим деган гап шу вазиятга тўғри келишидан қўрқаяпман. Чунки агар Илхом Қуддусга кетса, у аниқ бошқа қайтиб келмайди. Мен хавотирдан ўзимга жой топа олмаяпман оғайни.” ”Ёқуб, оғайни, ўзингни бос, тинчлангинда ва онгинг нима деятганига қулоқ сол. Юрагинг сенга бу хақда нима демоқчи?” Каримбек, оғайнисига яна бир пиёла иссиқ чой қуйиб берди. Ёқуб ёстиққа суяниб чойини майда қўлтим билан ича бошлади. Бир оз тинчланиб, кўзини юмиб икки-уч дақиқа жим бўлиб ўтирди. Кейин шивирлаб гапга кирди, ”Биласанми Каримбек, юрагим менга бу Худонинг иродаси эканини айтмоқда” ”Менга хам оғайни, юрагим бу Худонинг иродаси деб айтяпти” деб гапни давом этди чўпон.

Худо бу ишни Илхомнинг бетоблигида бошлаган ва соғайганидан кейин бу ишни давом эттирмоқчи. Бу мусофирчилик сафари нафақат Ильхом учундир, баълки сенинг қалб сафаринг хам керакдир дўстим. Менимча, бу учун хозир ибодат қилганимиз маъқул. Ха азизлар, хикоянинг давомини келаси сафар тинглаймиз. Сизга хикоя ёқяпти деган умиддаман, ахир бу нафақат қизиқ хикоя, баълки Худонинг хақиқати бўлмиш Муқаддас Калом дарслигидир. Ишонаманки, дастурларимиз сизга рухан ўсишга, сизнинг юрак сафарингизни амалга оширишга ёрдам беради. Азизлар, бордию фойдали ва қизиқарли хикоялар, ёки Масихнинг бошқа издошлари билан сухбатда бўлишни истасангиз www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Келаси сафар яна радио тўлқинлар орқали учрашгунча хайир азизлар. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top