3:44

Одаматонинг 1 гунохи, дунёни гунохкор қилди

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Калом дарсига хуш келибсиз. Азизлар, эсингизда бўлса юрак мусофирчилиги хақидаги хикояни бошлаган эдим. Бугун хам, ушбу қизиқарли сафар хақидаги қизиқарли ва фойдали хикоянинг давомини эътиборингизга хавола этаман. Илхомнинг дадаси махаллий чўпон Каримбек акага бор гапни гапириб берди, ва улар хулоса чиқаришни Худога топшириш мақсадида бирга ибодат қилишди. Энди эса, давомини тингланг.

“Биласанми, бунга ўхшаган масалалар бўйича, сен аввалам бор жамоатинг чўпонига, яъни менинг олдимга келишинг керак эди Илхомжон” деб мурожаат қилди Каримбек ака. Илхом Хиротдаги жамоатда Каримбек ака билан ўтирар экан, бу гапни эшитиб бир оз уялгани кўриниб турар эди. У албатта, чўпонига Худога берган ваъдаси хақида айтишни, уни огохлантиришни истаган. Илхом гап бошлаб шундай деди, ”Каримбек ака, Худога берган ваъдам хақида айтмоқчи эдим, лекин сиз бунга рози бўлмай, шу ерда, Хиротда қолиб ота онамга ёрдам беришим хақида гапирасиз деб ўйлаган эдим. Лекин мен қайтиб келишни режалаштирганман.

Ундан ташқари, Муқаддас Шахарга бориб ибодат қилганимда Худо менга келажагим хақида нима айтиши менга номаълум”. Каримбек, чуқур нафас олиб гапини бошлади, ”Илхом, сенинг йўлинг рухий йўл бўлишини мен дойим билган эдим. Масалан сенинг катта аканг кўпроқ тирикчиликга қизиқади, сен эса дойим Худонинг хақиқати хақида ўйлайсан. Ундан ташқари, Худо чақирган сафарга кетмоқчи бўлсанг, мен сенга тўсқинлик қилмайман” “Рахмат Каримбек ака, сиз дойим менга ёрдам ва тасалли бериб йўл бошловчим бўлиб келгансиз. Сизга буларни қўрқанимдан айтмаган эдим. Бу умуман бошқа туйғу, гап қўрқишда эмас, аксинча, ажралишдан қўрқув бўлса керак, мен бу йўлдан кетишимни билар эдим. Энди сафаримда менга ким йўлбошловчи бўлади?” “Худо, Сенинг йўлбошловчинг бўлади менинг азиз талабам. Шу хаёт чоррахасига сени олиб келган Худо, сафарингдаги хар бир чоррахада сен билан бирга бўлади.” “Каримбек ака, эсингиздами, касал бўлишимдан олдин, жамоатимиз йиғилишларининг бирида, сиз Одам ато ва Нух пайғамбар хақида ваъз қилган эдингиз?”

“Ха эсимда, сен бу маърузани катта қизиқиш билан тинглаганинг хам эсимда.” “Сиз Худо бизни қандайдир мақсад учун яратгани хақида гапирдингиз, хар биримиз, Худога лойиқ бўлишга интилиб яшашимиз хақида ўргатган эдингиз. Лекин Нух пайғамбар давридаги одамлар Худо ўрнига ўз манфаатларини излаган эди”. Каримбек ака, Муқаддас Каломни қўлига олди. Ибтидо китобини очиб, ” Бироқ Нуҳ Худованднинг илтифотига сазовор бўлган эди. Нуҳ солиҳ киши бўлиб, ўз қавмида бенуқсон турмуш кечирар, Худо билан юрар эди. Ўшанда ер зўравонликка тўлиб-тошган, Худонинг кўзи олдида бузила бораётган эди.” Каримбек ака, бу оятларни ўқиб бўлиб, ”Ха, Нух пайғамбар давридаги одамлар жуда бузуқ одамларга айланган эди. Худо мукаммал дунёни яратди, лекин Одам атонинг биринчи гунохидан сўнг хаммаси ўзгариб кетди.” Азизлар, хикоянинг давомини кейинги сафар хавола этаман. Бордию хикоя билан яқинроқ танишмоқчи бўлсангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли ва фойдали хикоялар, баълки бошқа масихий ака ука ва опа сингиллар билан мулоқатда бўлишингиз мумкин. Ундан ташқари, мактуб йўллаш учун dilkash@najot.com электрон манзилимиздан фойдалансангиз бўлади. Хайир азизлар, Худонинг инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top