3:40

Эски жамоат янги хаёт

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Калом дарсига хуш келибсиз. Азизлар, мусофир қахрамонимизни Худо керакли жойларга етаклаяпти. Бу гап, Худо Илхомни имондан қайтган қишлоққа олиб келди. Дўкон эгасининг уйида мехмон бўлиб, илгари бу ерда Худо иш олиб борганлигидан хабардор бўлди. Келинг, хикоянинг давомини тинглайлик. Илхом Юсуфнинг уйида икки хафтача қолди. Улар биргаликда бўғдой сақлаш учун қишлоқда бошқа жой топишди. Жамоат биносидаги бўғдойни янги жойга ташиб бўлиб, у ерни яхшилаб тозалашди. Юсуф учун, бу иш худди имонни тикланиш билан баробар эди. Ва имоннинг қайтиб келиши албатта, жамоат биносидан биринчи бўғдой халтасини олиб чиққанидан бошланди. Ушбу кичик жамоат биносида Худо Юсуфга ёшлигида айтиб ўтган гаплари қайта тирилган эди. У жамоат биноси билан бирга ўз имонини чангдан ва зангдан тозалаб қўйди.

Жамоат биносини Илхом билан Юсуф катта хурсандчилик билан тозалашар экан, улар жамоатнинг эсдан чиқарилган ва ёқатилган Худонинг Каломини топишди. Хиротдаги Каримбек ака, Илхомга қандай қилиб қадимги ёзувларни ўқиш кераклигини ўргатган эди, энди эса, Илхомнинг ўзи, Юсуфга Калом дарсини бераётган эди. Улар кун мобайнида, Юсуфнинг дўконида ўтириб, Каломни ўрганишар эди, бу гал улар Иброхим пайғамбарнинг хаётини ўрганишар эди. У ерда улар қандай қилиб Худо Иброхимни она юртидан чақириб, ваъда қилинган ерга олиб борганини кўришди. Оятларни бирма бир ўрганишар экан, улар Худонинг Иброхимга берган ваъдалари хақида ўқишар эди. Худо Иброхимнинг наслини осмон юлдузларидек сон саноқсиз қилишини айтиб ўтган эди. Худонинг кўпгина хақиқати Юсуфга очилган эди. Иброхимнинг қурбонлик қилиш пайтидаги ғаройибона воқеяси. Лекин, Худо Иброхим наслининг келажаги хақидаги башоратларини хам улар ўрганиб хайратда қолишган эди. Илхом, оятларни кўздан кечириб “Сенинг халқинг, ғарибларча бегона юртларда яшайди” деб ўқиди.

“Улар тўрт юз йил бегона юртда қул бўлиб яшашади. Лекин уларни қул қилган халқни мен жазолайман, улар у юртни тарк этганида мен уларниг бойлигини уларга бераман.” деб давом эттирди Илхом. Кейин эса улар иккалови, Худо Иброхим пайғамбарга суннат хақидаги белгисини бергани хақида ўқишди. Иброхимнинг хотини Соро фарзанд кўрмагач, Худо унга яна бир бор ”Мен хотининг Сорони баракалайман, у сенга ўғил туғажак. У халқларнинг онаси бўлади, ундан туғилган фарзандлар хатто шохлар бўлади” деган оятларни ўқишди. Давом этим, улар Худо Иброхимга берган ваъдаси амалга ошиб, хотини Соро унга ўғил туғиб берганини ва унинг исмини Исхоқ қўйишганини Каломдан ўрганишди. Хар куни Юсуф ва унинг қадрдон мехмони Муқаддас Каломни ўрганиб, у ерда ўрганганлари устидан фикр юритишар эди. Улар нафақат Калом дарсларини, баълки Худонинг хақиқатларини хозирги хаётда хам ишлатиш йўлларини ўрганишар эди. Азизлар, хикоямизга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Барча фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтимизга кириб хабар қолдиринг. Шуни айтиб ўтиш жойизки, дастурларимизнинг электрон шаклини сиз айнан сайтимиздан олишингиз мумкин. Ундан ташқари, сайтимизга ташриф буюриб, у ердаги масихий ака ука ва опа сингиллар билан танишиш имкониятига эга бўласиз. Хайир азизлар. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top