3:32

Менда бор нарсаларни уларга ўргат

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихнинг шогирди деб ном олган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, биз шогирдларимизга нимани ўргатамиз? Бу билан биз “хамма” деган сўзга эътиборингизни қаратяпмиз: “Мен сизларга буюрган хамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар”. Раббимизнинг қайсидир сўзига ха, қайсидир сўзига йўқ дейиш бизга тўғри келмайди. 2Тимутий 4чи боб 3чи оятда: “… шундай вақт келадики, одамлар соғлом таълимотга чидаш бермайдилар, натижада ўз орзуларига мос муаллимлар тўплайдилар. Бу муаллимлар ўшандай одамларнинг қулоқларига ёқадиган сўзлар айтадилар” деб ёзилган. Имонлиман деган одам Худонинг баъзибир амрларига эмас, кўпчилик амрларига хам эмас, балки ХАММА амрларига амал қилиши керак. Масихга бўйсунмайдиган одам Масихнинг шогирди эмас. Агар биз Унинг шогирди бўлсак, хар доим, хар қандай вазиятда “агар Масих менинг ўрнимда бўлса, нима қилган бўлар эди” деб сўрашимиз керак.

Биз шогирдларимизни нимага ўргатамиз? Биздай яшашгами? Хазрати Исо: “Мен сизларга буюрган хамма нарсага амал қилишга уларни ўргатинглар”, деб айтганлар. Бу хам жуда мухим нарса: биз шогирдларимизни Масихдек яшашга ўргатишимиз керак. “Улуғвор умидимизнинг мағзи — ичимиздаги Масихдир”. Умид фақат ичимиздаги Масихда, ўрганган билимларда, талант-қобилиятларимизда эмас, … Биз бошқаларга бермоқчи бўлган нарса хам айни шу: Масихнинг хаёти! “Энди яшаётган мен эмас, балки Масих менинг ичимда яшаяпти!”. Масихнинг хаётини бошқаларга бериш учун, мен Уни ўрганишим керак. Агар менинг Масих билан муносабатим бузилган бўлса, мен бошқаларга хеч нарсани узата олмайман. Калламиздаги информация, агар бизда Масих бўлмаса, неччи пулга арзийди? Икки чақага! Масихнинг хаётини биз бошқаларга фақат хаётимиз орқали беришимиз мумкин.

Информация орқали биз бошқаларга Масихнинг хаётини узата олмаймиз. Бизнинг ягона умидимиз — ичимиздаги Масих! Ягона умид — Масих! Билим эмас, дипломлар эмас, семинарлар эмас, программалар ёки машғулотлар ўтказишни ўрганиш эмас, балки Масих. Жамоатга ёки ташкилотларга бўлган содиқлик хам эмас. Сиз яхши биласиз, Масихсиз берилган билимнинг фойдаси йўқ. Мен қанчалик кўп билимга эга бўлмай, агар Масихга уланмаган бўлсам, хеч кимнинг хаётини ўзгартира олмайман. Оятларни Масихсиз “ёдлаш” Муқаддас Китобдаги оятларни маъноси йўқдай қилиб қўйиши хам мумкин. Менинг эсимда бор: 6 йил олдин мен Галатияликларнинг 2чи боби 20чи оятини ёдлаган эдим. Лекин ўша пайтда бу оят мен учун хеч қандай маъно касб этмаган эди. Энди тушуняпманки, ўша пайтда мен Масихнинг хаёти менда такрор яшаётганини хис қилмаган, билмаган эканман.

Азизлар, менга ажратилган вакт хам уз нихоясига етди, келаси сафар биз албатта, шогирд ортириш мавзусига кайтамиз.

Бордию сизда шогирд ортириш мавзусига таълуқли фикр мулохазангиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилимизга хабарингизни йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Ундан ташқари сайтимиз форумларида иштирок этиб, бошқа масихий ака ука ва опа сингиллар билан танишиб, улар билан мулоқатда бўлишингиз мумкин. Хайир азизлар, Раббимизга бўлган хизматингиз серхосил бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top