3:39

Биз муаммоларга дуч келамиз, чунки Исога ишонамиз

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодат дастурига хуш келибсиз. Азизлар, бугунги ибодатни мен барча масихийлар дуч келадиган кувгин ва шу билан боглик муаммоларга багишлашни максад килдим. Азизлар, сиз Исо Масихни Раббим ва Нажоткорим деб хаётингизга таклиф килганигиздан сунг, хеч бир хаётий кийинчиликларга дуч келганмисиз? Агар сиз хам мен каби бундай муаммоларга дуч келган булсангиз сизни жуда яхши тушунаман. Мисол учун танишлариму кариндошларим томонидан рад этилганимга карамасдан, мен Раббимга содик колиб, бу нохуш вазиятлар ёрдамида Исо Масихга якинрок булдим. Ха азизлар, биз масихийларн купчилик ёктирмайди, биз бунга дойим таёр булишимиз керак. Келинг, Раббимиз бу хакда нима деганини куриб чиксак. Матто китобининг 10чи бобида Исо Масих кувгинлар ва кайгулар хакида шундай деган. «Мана, Мен сизларни бўриларнинг орасига қўйлар каби юборяпман. Сиз илондай зийрак, каптардай содда бўлинглар. Инсонлардан эҳтиёт бўлинглар; чунки сизларни адлияга топшириб, ибодатхоналарида калтаклайдилар. 

Менинг номим учун сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар қошига олиб борадилар, сиз эса улар ва турли халқлар олдида Менинг гувоҳларим бўласизлар. Сизни тутиб беришаётганда эса нимани айтамиз, қандай гапирамиз, деб ўйлаб қайғурманглар. Нима айтишингиз кераклиги ўша онда сизларга уқтирилади. Чунки ўзларингиз эмас, ичингиздаги Отангизнинг Руҳи гапиради. Ака укасини, ота ўғлини ўлимга топширади. Болалар ўз ота-оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиртирадилар. Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача чидаган қутулади. Агар сизларни бир шаҳардан қувсалар, бошқасига қочиб ўтинглар. Сизларга чинини айтайин: сизлар Исроилнинг шаҳарларини айланиб чиқишга улгурмасингиздан, Инсон Ўғли ер юзига қайтиб келади. Шогирд ўзининг устозидан юқори бўлмас, хизматкор ўзининг хўжайинидан юқори бўлмас. Шогирдга ўзининг устозидай, хизматкорга ўзининг хўжайинидай бўлса кифоядир. Азизлар, куриб турганингиздек, Раббимз Исо хам, бизни хар кандай кувгину кайгулар булиши хакида огохлантирган. Келинг, бундай вазиятларга дуч келганимизда бардам булишимиз учун ибодат килсак. Хозир мен ибодат киламан, истасангиз кетимдан кайтаринг. Осмондаги Отажон, Нажотинг накадар ажойибдир.

Сен берган нажотни купгина пайгамбарлар кутиб яшаган. Худойим, биз Сенинг хизматкорларинга айландик, хаётимиз ва бутун борлигимиз энди факат сенга тегишлидир. Худойим, биз хакикат томон булганимиз учун купчилик биздан нафратланди. Сенинг иноятинга чида олмаганлар биздан юз угиришмокда. Сенинг севгингни билмаган одамлар бизни кувгин килмокда. Ха Худойим, биз буларга таёрмиз. Барча Расулларинг хам буни бошидан кечириб утишган. Худойим, хеч кандай кувгин, хеч кандай нафрат бизни Сендан узоклаштирмасин. Бизни тутиб беришганда, нимани айтамиз ва нималар киламиз деган саволлар бизни кийнмасин, аксинча, Узинг бизга нима айтишимизни ва нима килишимизни курсатгин. Худойим, бизни хам илондай зийрак ва каптарлардек содда килиб тарбиялагин. Сенинг шохлигинг келсин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Азизлар, бордию ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда хабар килинг, биз сиз учун ибодат киламиз. Хабарларни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг ёки www.najot.com сайтида хабар колдиринг. Хайир, омон булинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top