Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодат дастурига хуш келибсиз. Азизлар, агар сиз ушбу дастурни тинглаятган булсангиз, унда сиз Исо Масихнинг шогирди эканиздан хурсандман. Чиндан хам, Исо Масихнинг шогирди булиш накадар ажойибдир. Чунки Худонинг хакикатини, Унинг буюк режасини тулик тушунган одам бахтлидир. Лекин шунга карамасдан, Исо Масихнинг шогирдлари дойим, илгари хам хозир хам ва келажакда хам кувгинларга ва Исо Масихнинг номи учун азобларга йуликади. Мукаддас Каломни урганадиган булсак бунга купгина мисолларни куришимиз мумкин. Мисол сифатида Хаворийлар китобининг 17чи бобига назар ташласак. Амфиполи ва Аполлония шаҳарларидан ўтиб, Салоника шаҳрига келишди. У ерда яҳудийларнинг ибодатхонаси бор эди. Павлус ўзининг одатидай яҳудийларнинг олдига кириб, сурункасига уч шанба куни улар билан муқаддас ёзувлар борасида мунозара қилди.
«Сизларга мен эълон қилаётган бу Исо – Масиҳдир», – деб айтар, Масиҳнинг азоб билан ўлиб тирилиши кераклигини ишонтирарли исботлар билан баён этар эди. Яҳудийлардан баъзилари, шунингдек, Худодан қўрққан кўпгина юнонлар билан эъзозли аёллардан иборат катта бир тўда қаноат ҳосил қилиб, Павлус билан Силага қўшилдилар. Лекин инонмаган яҳудийлар ҳасадга тўлиб, майдондан ярамас одамларни тўплаб, халойиқ орасига ғулу солишди-да, бутун шаҳарни тўс-тўполонга айлантириб юборишди. Ясоннинг уйига ҳужум қилиб, Павлус билан Силани халқнинг олдига олиб чиқишни талаб қилишди. Уларни тополмай, Ясон ва баъзи имонлиларни шаҳар маъмурлари ҳузурига судраб келишди-да, қичқиришиб: «Дунёни остин-устин қилаётган бу одамлар мана бу ерга ҳам келишибди! Мана, Ясон уларни уйига қабул қилибди. Буларнинг ҳаммаси: Исо деган бошқа бир подшоҳ бор, деб Қайсарнинг буйруқларига қарши ҳаракат қилмоқдалар», – дейишди. Бу сўзлар оломонни ва шаҳар маъмурларини жуда ҳам ҳаяжонга солди. Ниҳоят Ясон ва бошқалардан кафолат олиб, уларни қўйиб юборишди.
Азизлар, куриб турганингиздек, илгари хам Масихнинг издошлари хар хил кийинчиликларга дуч келишган. Лекин Мукаддас Рух ёрдами билан улар дойим нажотларини саклаб колишган. Биз чи, бизга тухмат килиб бизни зиндонга ташлайдиганлар хам топилади. Шунинг учун бугунги ибодатни мен айнан шу кувгин мавзусига багишлаб ибодат киламан. Истасангиз мен билан бирга ибодат килинг. Осмондаги Отажон, бизга нажот берганинг учун миннатдормиз. Худойим, биз Сенинг хизматкорларингмиз. Биз Сенга тегишлимиз Отажон. Худойим, бизни довюрак ва жасур хизматкор килиб тарбиялагин. Хеч кандай кувгин ва куркув бизни Хушхабар айтишимизга тускинлик килмасин. Аксинча, хар бир кийинчилик бизга факат хурсандчилик ато этсин. Биз хам Сенинг расулларинг каби хар бир азобга бардош берадиган юрак бергин Худойим. Каерда булмайлик, нима килмайлик, дойим Сенинг шохлигингни ерда урнатишга жон куйдирайлик. Бор кучимиз, Сенга хизмат килиб шогирд ортиришга сарфлансин. Худойим, Сен буюк Худосан. Сен бизга нажот берган Худосан. Хизматимизни серхосил килгин Худойим. Сенинг Мукддас Исминг мамлакатимиз буйлаб улуглансин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда dilkash@najot.com манзилига хабар йулланг. Биз сиз учун албатта ибодат киламиз. Хайир азизлар, Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.