Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, биз масихийларга шуниси маълумки, Исо Масихнинг шогирди дойим Нажот Хушхабарини одамларга етказгиси келади, хар бир вазиятдан фойдаланиб, севгига хабарига мухтож булганлар билан гаплашгиси келади. Мисол учун Павлусни олайлик. Мукаддас Каломда у хакда купгина оятларни курсангиз булади, уни асосан Исо Масих учун жон куйдириб яшаб У хакидаги Хушхабарни купчиликка етказишга харакат килганини курсангиз булади. Келинг, Хаворийлар китобининг 28чи бобини курсак. Аслини олганда, мен Исроилнинг умиди учун бу занжир билан боғланганман. Ана шу сабабдан ҳам сизлар билан кўришиб гаплашишни истардим». Улар жавоб бериб: «Сенинг ҳақингда Яҳудиядан ҳеч қандай хат-хабар олганимиз йўқ, у ердан келган биродарлардан бирортаси ҳам бизга нохуш маълумот ё ахбор билдиргани йўқ. Шунга қарамай, қандай фикр юритишингни сендан эшитмоқчимиз, чунки бу бидъатга қарши ҳар ерда баҳс бўлаётгани бизга маълумдир», – дедилар. Павлус учун бир кун тайин этиб, жуда кўп киши у турган меҳмонхонага келди. Эрталабдан оқшомгача Павлус уларга Худонинг Шоҳлигини баён этиб гувоҳлик берар, Мусонинг Қонунига ва Пайғамбарлар китобига биноан Исо тўғрисида ишончли далиллар келтирар эди. Унинг айтганларига баъзилари эътиқод қўйиб, баъзилари эса инонмадилар.
Павлус бу сўзларни айтиб бўлгандан кейин, яҳудийлар ўзаро анча тортишиб, у ердан чиқиб кетишди. Павлус ижарага олган уйида тўлиқ икки йил турди. Ҳузурига келганларнинг ҳаммасини қабул қилар эди. Худонинг Шоҳлиги келди ва Исо Масиҳ Раббимиздир, дея жасорат билан бемалол ваъз айтиб, таълим берар эди. Азизлар, куриб турганингиздек Исонинг шогирди булиш осон эмас, бундай одам дойим тухмату ёлгон айибловларга дуч келади.
Биз Масихнинг шогирдларимиз, бизни хеч нарса тухтата олмаслиги керак. Каерда булишимиздан катъий назар, Худо бизни хеч качон ташлаб куймайди. Чунки Худо хар бир сузига содикдир. Азизлар, биз хам базан Хушхабарни одамларга етказиш билан овора буламиз. Бизга хам шайтон одамлар оркали тускинлик килишга харакат килади. Лекин, худди Павлусни хеч нарса тухтата олмаганидек, бизни хам Худонинг севгиси билан булишишдан хеч нарса тухтата олмаслиги керак. Келинг, бугунги ибодатимизни айнан шу мавзуга, яъни Хушхабарни етказиш муаммоларига каратсак. Азиз Отажон, Севгинг ва Нажотинг учун миннатдормиз. Худойим, умримизни хар бир дакикаси Сенинг шохлигинг хакида сузлашга сарфлансин. Хеч кандай куч Севгинг хакида сузлашга тускинлик кила олмасин. Худойим, халкимиз нажотинга мухтождир, халким Сенинг илик севгинга мухтождир. Худойим, биз шогирдларингни ушбу ишга багишлагин. Севгинга мухтож булганларни биз томон йуналтиргин. Худойим, бизни Мукаддас Рухинг билан кувватлантириб, хар хил куркувларни ва кувгинларни бизни узоклаштиргин. Худди Павлус каби биз хам, жон жахдимиз билан Нажот хушхабарингни одамларга етказайлик. Мукаддас номинг янад улуглансин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Азизлар, бордию сизда хам ибодат эхтиёжи булса, бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон мазилига хабар йулланг, биз сиз учун ибодат киламиз. Яна эфир оркали учрашгунча хайир. Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.