3:43

Гуноҳ табиати

MP3

Хурматли тингловчилар, бугундан бошлаб мен сизга Масиҳ инояти ҳақида воизликларни айтаман. Шу дарслар орқали Худо Исо Масиҳ орқали сизга тўлиқ озодлик беришини ва муқаддасланиш жараёнини ўргатишини сўраб қоламан. Биз аввал гуноҳ табиати ҳақида гаплашамиз, чунки гуноҳ ҳамма муаммоларнинг илдизидир, биз муаммони аниқлаб олгандан кейин, қандай қилиб шу муаммони ечиш ҳақида гаплашамиз. Аввал келинг мен сизга бир ҳикояни айтиб бераман ва кейинги дарсдан бошлаб гуноҳ табиати ҳақида гаплашамиз. Бир неча йиллар илгари Европада эр хотин бўлган экан ва улар бор пулларини йиғиб, кемага чипта олиб, Америкага бормоқчи бўлибдилар. Уларнинг пуллари унча кўп бўлмагани учун, энг арзон чипталарни олишибди; шунга ҳам хурсанд бўлиб, белгиланган куни кемага чиқиб йўлга тушибдилар. Улар анча кун юришибди ва Нью Йоркка бир неча кун қолганида, улар турган хонага ўша ерда хизмат қилиб юрадиган бир йигит келиб қолибди; у қарасаки, эр хотин ўтириб, қотиб қолган нонларни еб ўтиришган экан. Бу йигит ҳайрон қолиб, “ие, нега қотган нонларни еб ўтирибсизлар?” деб сўрабди. Улар эса уялиб, “Биз фақат энг арзон чипталарни олган эдик, овқат олишга эса бошқа пулимиз йўқ эди, шунинг учун ҳали уйдалигимизда йўлга нон ва яна бошқа нарсалар олган эдик, ҳозирга келиб нонлар қотиб кетди” дейишибди. У йигит “Ўзингиз билан овқат олиб келганмидингиз?” деса, улар “ҳа” деб жавоб беришибди. Йигит янада ҳайрон бўлиб, “Наҳотки билмасангиз?! Чипта нархига шу кемада қилинган турли хил овқатлар ҳам кирадику! Ахир сиз ҳар куни истаганингизча овқат ейишингиз мумкин эдику!” дебди. Шу пайт эр хотин ўзларини қандай ҳисс қилганларини ўзингизга бир тасаввур қилиб кўринг-а! Улар қанчалар ачинган бўлсалар керак. Чунки шунча вақт ичида улар аллақачон тўланган нарсалардан фойдаланмаяпган эдилар эдида.

Мен сизга: “Сиз мана шу эр хотин сингари иш тутган бўлармидингиз?” десам, нима деб жавоб қайтарган бўлардингиз? Биз масиҳийлар кўпинча худди шундай иш тутамиз, яъни Исо Масиҳ биз учун нималар қилганини ва У тўлаган нархга нималар киришини тўлиқ билмаймиз. Шунинг учун ўз кучимизни ишлатиб, қотган нон ушоқларини еб юрамиз; шу пайт ўзида эса биз энг мазали ва тўйимли овқатларни еб юрсак бўларди. Албатта агар кимдир сиздан “нимани танлайсан: қотган нонними ёки тўй овқатими?” деб сўраса, сиз тезда овқатни танлаган бўлардингиз. Овқат турганда қотган нон кўзга кўринмайдида. Бироқ негадир руҳий ҳаётимизда биз овқатдан воз кечиб, ҳар куни қотган нонларни еб юрамиз. Биз ўзимиз учун қила олмаган нарсани Исо қилди, биз тўлай олмаган нархни Исо хочда тўлади. Биз урунишларимиз билан Исонинг хочда қилган қурбонлигини оёқ ости қилган бўламиз. Чунки биз қила олмаган ишни Исо қилган бўлса, қандай қилиб яна ўша ишни қилишга ҳаракат қилишга журъат этяпмиз? Бундай қилиш билан Исони ҳақорат қилган бўламиз, чунки бу билан Исо ишини охиригача бажармаган ёки Унга бизнинг ёрдамимиз керак экан, деган бўламиз. Бироқ билингки, қотган нонлар ейиш кунлари энди ортда қолиши керак, эндидан бошлаб сиз Исо иноятида яшашни ўрганасиз ва гуноҳ табиатидан озодликда яшашни бошлайсиз. Худодан шуни сўранг ва шуни қабул қилишга ишонинг ва албатта шу дастуримизни эшитишда давом этинг. Дастуримизнинг электрон шаклини www.najot.com сайтидан кучириб олсангиз булади. Кейинги дарсгача хайир. Омон булинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top