3:41

Фақат Исо бизни қутқариши мумкин

MP3

Салом азизлар. Ўтган дарсимизда биз иккита нотўғри фикр ҳақида гаплашдик: улардан биттаси имонга келгандан кейин биз гуноҳ қилсак бўлади, дейди, иккинчиси эса бизда энди гуноҳ табиати умуман йўқ, деб айтишади. Иккила фикр ҳам нотўғри ва буларга жавобни қандай бўлишини кўрган эдик. Бугун эса иноятда яшашни билмаган имонлилар ҳаёти ҳақида гаплашамиз. Қисқача қилиб айтганда гуноҳ табиати ҳокимлиги остида яшаяпган имонлилар гуноҳга қарши кураш билан банд бўлиб, улар тинчлик нималигини билмайдилар. Биринчи имонга келган одам Худо иноятида яшашни бошлайди ва Худо учун ҳамма нарса қилишга тайёр бўлади. Бироқ ундан имонда ёши катталар унга “А, бир икки ой ўтсин, сен ҳам бизга ўхшаб қоласан”, деб айтадилар. Уларнинг фикрича улар яшаяпган имон ҳаёти нормал ҳолат, деб ўйлайдилар. Албатта улар адашадилар. Лекин Худо инояти нималигини билмаган ва бу таълимотга ўргатилмаган имонли киши осонликча гуноҳ табиати ҳукмронлигига тушиб қолади ва тез орада башарий тана амри билан яшай бошлайди. Шундай аҳволда бўлганлар ўзларини яхши ва намунали масиҳиймиз, деб ҳисоблайдилар. Албатта уларнинг кўпчилиги Исони севадилар, бироқ қандай қилиб ғалабага эришишни билмайдилар. Мана шу дарслар орқали биз сизга Исонинг иноятида яшашни ўргатамиз. Бунинг учун биз муаммони, яъни гуноҳ табиатини ўрганяпмиз, кейин эса қандай қилиб гуноҳ табиати учун ўлик бўлишни ва иноятда яшаш ҳақида гаплашамиз. Гуноҳ табиати ҳукмронлигида яшаяпган масиҳийлар, Павлус каби бундай сўзларни айтишади: “Оҳ, мен шўрлик одам!

Ўлимга гирифтор шу баданимдан мени ким қутқарар экан?”. Бундай аҳволдаги имонлилар гуноҳга қарши курашишда турли ҳил услубларни ишлатиб кўрадилар. Айримлари ибодат қилиб гуноҳдан қутулмоқчи бўладилар, бироқ муаммо ундан баттар бўлиб кетади, яна бошқалари рўза тутиб қутулмоқчи бўладилар, бироқ яна мувафақиятга эришмайдилар. Албатта ибодат ва рўза тутиш орқали улар барака олишади, лекин бу гуноҳ табиатидан озодликни бермайди. Улар чиндан ҳам Худога хизмат қилмоқчи бўлганлари учун, доим гуноҳга қарши кураш қиладилар, доим гуноҳ қиладилар, тавба қилиб, қайта турадилар, бироқ яна гуноҳ ва тавба қилишда давом этадилар. Муқаддас Каломда “Гуноҳ сизларга ҳукмрон бўлмасин” деган сўзларни ўқишади, Худо каломи тўғри ва ҳақиқат эканлигини улар билсаларда, ўз ҳаётларида гуноҳ уларга ҳукмрон эканлигини биладилар. Улар Исонинг мана бу сўзларини ўқийдилар: “Эй оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман. Менинг бўйинтуруғимга ўзингизни қўшинг ва Мендан ўрганинглар. Чунки Мен беозор ва соддадилман. Шундай қилиб, жонларингиз таскин топар. Чунки Мен солган бўйинтуруқ юмшоқ, Мен берган юк енгилдир”. Масиҳийларнинг кўпчилиги бу сўзларни кўз ёшлар билан ўқиб, “Худо каломи ҳақ, бироқ нега ҳаётимда шу нарсалар йўқ, нега мен таскин тополмаяпман, нега бу бўйинтуруқ оғир бўлиб туюляпти” дейдилар. Қадрли ака ука ва опа сингиллар, агар сиз шундай аҳволда бўлсангиз, мен сизга далда сифатида Исонинг гаплари чиндан ҳам ҳақлигини айтмоқчиман. Гуноҳ табиатидан озод бўлиш йўли бор, бу йўл Исо Масиҳдир! Кейинги дарсимизда шу ҳақда кўпроқ гаплашамиз. Унгача Исога ишончингизни қаратинг, фақат У сизга мадад беради. Азизлар, дастурларнинг электрон шаклини www.najot.com сайтимиздан кучириб олсангиз булади. Хайир азизлар, Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top