3:54

Биз қонун билан эмас, балки имон билан қутқарилдик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Гунох табитига багишланган дастурга хуш келибсиз. Олдинги дарсда биз Исога ва Унинг хочдаги ишига ишончимизни қаратиш орқали гуноҳ табиатидан озод бўлишимиз ҳақида гаплашган эдик. Бугун шу мавзуни давом қилиб, Каломдан бир оятни ўқиймиз: “Сизлар: Қонунга амал қилиб ўзимизни оқлаймиз, деб Масиҳдан ажралгансизлар ва Худо иноятидан маҳрум бўлгансизлар.”. Бу оятда Павлус нима демоқчи? Кимки ўзини қонун орқали Худо олдида оқламоқчи бўлса, Исо Масиҳ бундай киши учун фойда бермайди, яъни Исо унга ёрдам бермайди, чунки қонунга ишониш орқали у иноятдан йиқилган, яъни маҳрум бўлган бўлади. Шу оятда айтилган нарсаларни учта қисмга бўлиб айтсак бўлади: биринчидан, қонун ва қоидалар орқали оқланмоқчи бўлган одам ҳеч қачон ғалабага эришмайди; иккинчидан, қонунга амал қилган кишига Масиҳ ёрдам бермайди, яъни Исонинг хочда қилган иши унга беҳуда бўлган бўлади, чунки унинг ишончи бошқа йўналишда кетяпти; учинчидан, шуларнинг натижасида бундай киши Исо Масиҳ иноятидан йиқилади, ёки иноятдан маҳрум бўлади. Юнон тилида “сизлар иноятдан йиқилгансизлар ёки қулаб тушгансизлар” дейилган. Яъни Исога ва хочга ишончни қаратиш орқали инсон “иноят йўлига” туради ва Худо унга шу йўлда юришга қувват беради, бироқ имонли киши ишончини Исонинг хочидан бошқа жойга қаратса, ана ўшанда у “иноят йўлидан” қулаб тушади ёки йиқилиб тушади. Яна бошқача қилиб айтсак, агар сиз ишончингизни Исонинг хочидан бошқа нарса ёки кимсага қаратсангиз, ўшанда Худонинг инояти оқими тўҳтаб қолади ва сиз Муқаддас Руҳ кўмагисиз қолиб кетасиз. Бундай вазиятга тушган одамлар башарий тана амри билан яшайди ва гуноҳ табиати ҳукмронлиги остида бўладилар. Улар Римликларга 7чи бобда ёзилганидек, ўзлари истамаган нарсаларни қилишни бошлайдилар ва ўз кучлари билан бундан озод бўла олмайдилар. Бундай вазиятдан яна иноят йўлига қайтиб бориш жуда осон: сиз яна ишончингизни Исога ва У хочда қилган ишига қаратсангиз бас, Муқаддас Руҳ яна ҳаётингизда ишлашни бошлайди ва сиз қила олмаган нарсаларни сизга ҳадя қилиб беради. Айрим одамлар иноятдан йиқилишни қандайдир гуноҳларни қилиш, деб тушунадилар. Лекин бундай тушунча

Муқаддас Каломдан чиқиб келмайди. Зеро юқорида кўрганимиздек, иноятдан йиқилиш деганда, имонли киши Исога эмас, балки қонунга ёки яна бошқа нарсага ишончини йўналтириши экан. Шунинг учун биз аввал Каломга асосланиб муаммо нималигини билиб олишимиз керак, ундан кейин эса Каломга асосан шу муаммонинг ечими нималигини билиб олишимиз керак, шундай қилсак биз доим Худога манзур ҳаётни кечирган бўламиз ва Римликларга 8чи бобдаги муқаддас ва солиҳ ҳаёт бизники бўлади. Имонли сифатида бизнинг энг катта жангимиз шу ишонч жангидир, яъни ишончимизни доим фақат якка ягона Исога қаратишимиздир. Буни тушунтириш осон, қисқа вақт ичида уни айтса бўлади, бироқ уни ҳаётда татбиқ этиш жуда мураккаб. Чунки биз ўз табиатимиз билан бу дунёнинг қонунлари билан яшашга ўрганиб қолганмиз, энди эса биз бутунлай бошқа қонун остида, яъни Исо Масиҳ қонуни остида яшашни ўрганишимиз керак. Биз гуноҳга қарши курашишимиз керак эмас, балки ишончи жангида курашишимиз керак. Гуноҳга қарши курашяпган имонлини кўрсангиз, у башарий тана амри билан яшаяпганини билиб оласиз; эҳтимол сиз шу одамдирсиз, агар ундай бўлса, иноят йўлига қайтинг. Ушбу дарснинг электрон версиясини www.najot.com сайтидан кучириб олсангиз булади. Яна эфир оркали учрашгунча хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top