3:38

«Унинг нъемати» нима?

MP3

Cалом азизлар. Ўтган сафар иноятдан йиқилиш нималигини кўрдик, бугун шу мавзуни давом қиламиз. Павлус яна шундай дейди: “Мен Худонинг иноятини инкор қилмайман. Агар Илоҳий Қонунга амал қилиш билан оқланиш мумкин бўлганда эди, у ҳолда Масиҳ беҳуда ўлган бўларди”. Бу оятда ҳам ўтган дарсда кўриб чиққан оятдаги каби фикр айтилган. Бу ердаги “мен Худонинг иноятини инкор қилмайман” деган сўзлар “иноятдан йиқилиш” тушунчаси билан бир хилдир. Яъни кимки қонунга амал қилиб оқланмоқчи бўлса, бундай киши Худонинг иноятини инкор қилган бўлади, бунинг натижасида у иноятдан йиқилади. Бундай киши учун Исо худди беҳуда ўлган бўлиб қолади, чунки Исонинг хочдаги ўлими орқали келадиган ҳамма яхши нарсалардан у юз ўгирган бўлади. Шуниси ачинарлики, кўпгина масҳийлар иноят хабарини тўлиқ тушунмасдан, гуноҳ табиати нималиги ва у қандай ишлаши, қандай қилиб ундан озод бўлиб яшашни билмасдан, Худо иноятини инкор қилиб юришибди. Албатта сиз улар билан гаплашсангиз, улар “мен Худо иноятини инкор қилмайман, мен Худосиз ҳеч нарса қила олмайман” деган сўзларни айтишади. Бироқ ўзлари билмаган ҳолда, ҳар куни улар гуноҳ табиати ҳукмронлиги остида яшайдилар, улар эрталаб туриб “мен бугун гуноҳдан озод яшайман” деб ўзларига ва Худога ваъда берадилар, бироқ кечга яқин, улар яна мағлубиятга учраган холда ухлашга ётадилар. Шундай тарзда улар ойлаб, йиллаб яшайдилар; улар нима қилишни билмайдилар ва нега шундай бўляпганини ҳам билмайдилар.

Мен ҳам илгари худди шундай вазиятда эдим, бироқ кимдир келиб менга иноят хабарини тўлиқ қилиб тушунтириб берди. Худди шундай тарзда мен сизларга шу иноят хабарини тушунтиряпман, Худо сизларга шуни ваҳий орқали тушунтириб берсин, деб ибодат қиламан. Сизлар эса шу хабарни ўрганиб, бошқаларга уни гапиринг, бошқалар ҳам ғалабада яшашсин ва Муқаддас Руҳ амри билан юришсин! Мен айтган кўпгина нарсалар сиз учун хозир тушунарсиз бўлиши мумкин, яна айрим нарсаларни мен мақтаниб ёзяпгандек туюлиши мумкин, бу ундай эмас, мен ҳам сиз сингари оддий одамман. Бироқ Худо қилган ишларни айтганда доим шундай бўлади: масалан Павлус бир мактубида “мен бошқа ҳаворийлардан энг кичигиман” дейди, шунда ҳам у “мен улардан кўпроқ иш қилдим” дейди. Кейин эса у “мен эмас, балки Худонинг инояти мен орқали шу ишларни қилди” дейди. Худди шундай холда, мен ғалабада юрган бўлсам, мен ўзим бунга эришмадим ёки ўз кучим билан буни қўлга киритмадим, балки нимаики яхши инъом менда бўлса, шуларнинг ҳаммасини менга Худо Масиҳ орқали берди. Юқорида айтгинимдек, Исо Масиҳга ва Унинг хочига ишончни қаратиш орқали мен нажот топдим, оқландим, солиҳ бўлдим ва муқаддас бўлдим. Бироқ бу жараёнлар тўхтаб қолмайди, мен хар куни муқаддасланиш жараёнида бўламан, шунинг учун мен хар куни ишончимни Исога ва Унинг хочига қаратишим керак, шунда Муқаддас Руҳ ичимда ишлашни бошлайди ва кераксиз нарсаларни олиб ташлаб, улар ўрнига керакли, яхши нарсаларни барпо қилдиради. Шулар асосида яшаш орқали мен Муқаддас Руҳи амри билан яшайман, мен доим Худога манзур бўламан, доим У истаган ишларни қиламан ва Унга ёқмайдиган нарсалар менга ҳам ёқмайди, Худо нафратланган нарсалардан энди мен нафратланаман. Бунга фақат Худонинг Ўзи қодир, шунинг учун абадул абад Исо Масиҳ орқали Отамиз Худога шон шарафлар бўлсин! Омин! Хайир азизлар, келаси сафар учрашгунча хайир. Худонинг инояти сизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top