Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Қадимги бир мусофирнинг хаётий сафари орқали биз Муқаддас Калом дарслари билан яқиндан танишиб чиқамиз. Эсингизда булса, Илхом ва унинг дусти Юсуф, Мешад шахридаги жамоат чупонининг уйида мехмон булишди. Илхом, Довуд пайгамбар унинг хаётида яхши мисол булгани хакида хонадагиларга гапириб бермокчи булди.
Келинг, хикоянинг давомини тинглаймиз. Бугунги булган вокеяда, Худонинг учта амри бузулиб гунохга кул урилди, деб, гапида давом этди Илхом. Юсуф уша захотиёк, кандай гунохлар экан деган хаёлни бошидан кечирди. Илхом давом этиб, булар, угирлик, зино ва одам улдиришдир. Агар Довуд пайгамбарнинг хикоясига карайдиган булсак, унда биз Довуд пайгамбар буларнинг факат иккитасига тавба килган, яъни у одам улдирган ва унинг хотини билан зино килган. Ахир, угирлик хакида Довуд пайгамбар товба килмаганми?, деб Илхом давом этаверди. Ахир, Довуд пайгамбар, унинг хотини угирлаганку». Довуд унинг гапини булиб, — Шуни эсимиздан чикармайлик, Довуд пайгамбар бу гунохни шахват оркали килган.
Халиги одамнинг хотинини курганда, Довуд пайгамбар унга шахват билан караган, ва бу билан Худонинг туртинчи амрини хам бузган. Дустларим, агар биз Худонинг битта амрини бузсак хам, Худонинг колган амрларини бузган булиб гунох килган буламиз, ва Худонинг бошка амрлари хам уз кучини ёкатади.
-Довуд, деб, Юсуф унинг гапини булди. Илхом билан мен Худо Иброхим пайгамбар билан тузган ахдини урганган эдик, ва у ерда Худо хар бир ахдига бутунлай содик эканини курдик. Менга шуни айтингчи, Худо Мусо пайгамбарга унта конунни берганида, бу билан Худо Исроил халки билан ахд туздими? деб сураб колди Юсуф. Довуд жавоб бериб, -Ха, сен Калом дарсини яхши билар экансан, Нисибисдаги укишингда катта ютукларга эришасан. Ха, Худо Синай тогида Исроил халки билан ахд тузди, ва Иброхим пайгамбарга берган ваъдаси, яъни ваъда этилган ерга Исроилликларни олиб бориши хакида эди. Тугри, унта амр бу одамзоднинг Худо билан тузган ахдининг тимсоли эди. –Лекин, Исо Масих унта амр севгининг икки конуни оркали амалга ошди деб ургамаганмиди?, деб сураб колди Илхом.
– Ха, Исо Масих хаммасини амалга оширди. Сен ушбу иккита конунни кандай экани эсингдами? Деб суради Довуд. –Ха, эсимда, деб жавоб берди Илхом. «Бутун калбинг билан, бутун жонинг билан Худовандни сев, якинингни узини севганинг каби севгин”. Азизлар, хикоянинг давомини кейинги сафар давом эттирамиз. Афсуски, бизга ажратилган вакт хам уз нихоясига етди. Азизлар, бордию, хикоянинг электрон версияси билан танишишни истасангиз www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг, ёки булмаса dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йулланг. Келаси сафар учрашгунча хайир. Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.