3:41

Болалар хақида яна бир мавзу

MP3

Кўпчилик оналар болалар шифокоридан соппа-соғ бола бир йида неча сантиметр ўсиши керак, деб сўрашади. Аввало шуни айтиш керакки, бу боланинг ёшига, соғлиғига боғлиқ бўлади. Хусусан гўдаклар ҳаётининг биринчи йилида жуда тез ўсади. Ой куни етиб туғилган гўдакнинг бўйи 48-50 см бўлади. Биринчи йилда у 25 см ўсади. Бир яшар боланинг бўйи тахминан 75 см бўлиши керак. Шундан кейин боланинг ўсиши бир оз секинлашади. Иккинчи йилда 8-12 см, учинчи йилда эса 10 см қўшилади. Уч ёшдан ошгандан кейин агар боланинг бўйи камида 4 см ўсса, демак ҳаммаси жойида. Лекин бу ўзгариб туриши мумкин. Бола 4-5 ёшида, ҳусусан балоғатга етаётганида тез ўсиб, бир йилда бўйига 8-10 см қўшилади. Шунда ҳам қизларнинг бўйи тез ўсади, кейинчалик ўғил болалар уларга етиб олишади ва ҳатто ўзиб кетишади. Балоғатга етаётган даврда болалар аҳволининг ўзгаришидан, Ланж бўлишидан шикоят қиладилар. Чунки ички аъзолар, мушаклар тананинг тез ўсишига етиб улгурмайди. Боланинг мушаклари сал оғрийди, юрагида физиологик шовқин бўлади. бундан ҳеч хавотир олмаслик керак, лекин албатта шифокорга кўрсатиб, яхшилаб текширтирилса, ривожланиши мумкин бўлган касалликларнинг олди олинади.боланинг бўйи новча ёки пастроқ бўлиши аксарият ота-онага боғлиқ бўлади. уларнинг бўйлари пастроқ бўлса, ўғиллари албатта новча бўлмайди. Шуни айтиш керакки, ўғил боланинг бўйи одатда отаси, буваси, амакисининг бўйи каби бўлади. Лекин болада сурункали касаллик, масалан астма, юрак иллати, сурункали гастро-энерит бўлса ёки тумуш шароитига, овқатланишга, оқсиллар, витаминлар етишмаслиги ва спорт билан шуғулланмаслигига қараб бўйи яхши ўсмаслиги мумкин. Одатда жисмоний тарбия билан шуғулландиган болалар яхши ўсади. Оналар, болалар уйқусида ўсади дейишади, шу гап ростми, деб сўрашади. Шу гап рост. Ўсиш гормони кечаси, бола қаттиқ ухлаб ётганда қонга чиқарилади. Болани кечаси соат 10 да ухлашга ётқизадиган оналар жуда тўғри қиладилар.

Бола 2-3 ёшга кирганда шифокорга олиб бориб, бўйининг тўғри ўсаётгани, соғ саломатлиги ҳақида маслаҳатлашсалар жуда яхши бўлади. Шуни унутмаслик керакки боланинг жуда новча, дарроз бўлиши ҳам ота-онани ташвишга солади. Ҳатто бўйи 2 метрдан ошган йигит қизлар бор! Ҳар қандай дардни даволагандан кўра, олдини олиш осон. Шунинг учун болани ёруғ дунёга келган кунидан бошлаб, тўғри парвариш қилиб, эмизиб, овқатлантириб, болалар шифокорига кўрсатиб, маслаҳатлашиб, унинг буюрганларига ва тавсияларига амал қилиб борилса, умуман ташвишдан ҳоли бўласиз.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, болангизга ҳар куни витаминли озуқалар бераётганингизга эътибор беринг. Болангизга ширинлик ёки турли хил газли ичимликлар олиб бергандан кўра, ўша пулга озуқали ва витаминли нарсалар сотиб олиб беринг. Масалан кока кола ўрнига, бир иккита тухум, ёки ярим кило бирор хил мева олишингиз мумкин. Пулингиз кам бўлганда эса шоколад ёки қанд ўрнига бир оз ер ёнғоқ олиб беринг. Болаларни ёшлигиданоқ ўз соғликлари хақида қайғуришга ўргатинг. Турли хил сабзавотларнинг фойдалари хақида тез-тез гапириб туринг. Иложини қилолсангиз сабзавотлар хақида эртаклар тўқиб айтиб беринг. Бу сизнинг бой тасаввурингизга боғлиқ. Болангизни ёшлигидан фойдали озуқаларга ўргатинг. Шунда нафақат уларнинг соғлиги, балки набираларингизнинг хам соғлиги жойида бўлади. Чунки қуш уясида кўрганини қилади-да. Азиз оналар келажакда болаларингизнинг соғлом кишилар бўлиши сизнинг қўлингизда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top