3:36

Насронийлик ва зардўшдийлик

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Илхом билан Юсуф Мешед шахридан чикиб беш кун йул босиб, йулдаги карвонсаройда тун утказиш учун тухташди.

Уларнинг келишидан олдин, Форс шохлигининг аскарлари карвонсаройнинг энг яхши хоналарини банд килиб олган эди, энди Илхом билан Юсуф ташкарида дам олишга мажбур эдилар. Форсликлар асосан Зороастризм динида булган, ва олов улар учун нафакат овкат пишириш ёки исиниш воситаси сифатида булган, баълки улар оловга сигинган. Бизнинг масихий саёхларимиз бу хакда яхши билишган ва оловга бехурматлик килмасликдан узларини эхтиёт килишган. Ундан ташкари Зороастризм тарафдорлари орасида булганида улар билан жуда эхтиёткорлик билан сузлашган. Бу хар дойим хам енгил эмасди. Чунки, Форслар учун масихийлар шохга содик эмасликлари хакида гапиришар эди. Мамлакатнинг гарб томонини эгаллаб олган Рум империяси асосан масихийлик тарафдорлари булган. Ушбу иккита империя, яъни Форслар ва Румликлар дойим бир бирлари билан уруш килар эди.

Кимлардир, ушбу уруш икки армия уртасидаги уруш булган, купчиликка эса бу уруш икки диннинг уруши сифатида булган, яъни масихийлик ва зороастризм уртасидаги уруш сифатида карашган. Илхом билан Юсуф оловнинг атрофида ётган бир пайтда, уларнинг ёнидаги аскарлар бир бири билан гаплашаётган эди.

-Шапур, охирги урушда сен Румликлар билан жанг килдингми?

-Ха, у масихий иблислар жангга чикишдан аввал хочга ибодат килишади, лекин бизнинг динимиз уларникидан устундир. Ахура-Мазда, яъни донолик рухи бизни жангда голиб чикишимизга ёрдам берди, деди аскар. Аскар, гапини тамомлаб, Илхом ва Юсуфга назар солди. Илхом билан Юсуф унинг назари улар томон булганини сезишди, ва аскар гапини давом эттирди. –Душманларимиз билан жанг хакида бир нарсани айтишим мумкин. Агар душман орамизда булиб, шохимизга содик булса хам, бундан ёмони йукдир. Ундай одамлар орамизда булганидан кура, урушда жанг олиб боришимиз афзалрокдир, деди аскар.

Бу гапдан кейин, олов атрофида утирганларнинг назари Илхом билан Юсуфга тушди, чунки улар Форс мамлакатидан булишига карамасдан оловга сигинишни урнига масихий эдилар. Бу гапни эшитиб Юсуф биринчи булиб гап бошлади. – Агар сиз Форс мамлакатининг масихийлари хакида гапираятган булсангиз, унда сизга шуни айтишим керак, биз масихийлар, шохнинг соглиги ва узок умри учун хар куни ибодат киламиз, деди Юсуф. Азизлар, хикояни шу ерда тухтатаман. Келаси сафар хикоянинг давомини эътиборингизга хавола этаман. Бордию хикоянинг электрон шаклини www.najot.com сайтидан кучириб олсангиз булади. Ундан ташкари, сайтимизда сиз бошка масихий ака ука ва опа сингиллар билан танишиш имкониятига эгасиз. Хайир азизлар, Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top