Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса утган сафарги дастурда кахрамонларимиз билан Шапурнинг Худо ахди хакидаги сухбатида тухтаган эдик. Худо хар бир айтган сузига содикдир. Одамлар Худога кулок солиш ваъдасини берганига карамасдан, улар Худони ва ахдини ёдидан чикарди. Улар хакикий Худони эсидан чикариб, ёшликларидаги таълимотни эсдан чикариб, бутларга хизмат килишни бошлашди.
Шунга карамасдан, Худо уларга ва ахдига содик колди. Уз пайгамбари Еремиё оркали, Худо халки билан янги ахд тузиши хакида гапирган. Ушбу янги ахд туфайли, одамларнинг гунохлари кечирилиши, ва ушбу ахд тошга эмас, аксинча, одамларнинг калбларию юракларига ёзилишини айтиб утган. «Шапур, хомуш булиб юришингнинг сабаби, Худо сени уйгатмокчи, уз конуни, яъни Исо Масихнинг севгисига сени кайтармокчи» деди Илхом. Шапур кузларини юмиб олди, у хеч нарса демади, лекин куз ёшларини тухтата олмас эди. Илхом гапида давом этиб, «Худо айтган ахд аллакачон амалга ошди, ушбу ахд Исо Масих оркали, гунохларимиз учун хочдаги улими оркали амалга ошди. Сен бу хакикатни биласан, ва калбингда бунга ишонасан. Сен энди кеч деб уйлаяпсан, аксинча, Исога келиш хеч качон кеч булмайди. Хозир сен учун айни вакт келди. Энди сен Худо билан Исо Масих оркали янги муносабат урнатишинг мумкин, кунингни Масих билан бошлаш вакти келди, дустим” деди Илхом. Илхом, кулларини аскарнинг бакувват елкаларига куйиб гапида давом эттирди, Шапур, сен мени уша кеча угатишинг шарт эмас эди, лекин сен барибир мени кечаси уготиб, мен билан бу хакда менга айтдинг.
Бу ишинг билан юрагинг тинчликни истаятганини курсатдинг. Сен тинчлик Худосига кайтиб Исо Масихнинг издоши булишни истайсанми?, деб суради Илхом. Бир оз вакт утганидан сунг, Шапур кузини очиб, «Павлус. Оловга сихинишни бошлаганимда менинг исмим Павлус эди, энди менинг исмим яна Павлусдир. Энди юрагим тинчликка тулганини сезмокдаман. Нима булишидан катъий назар, мен энди факат Исо Масихга эргашаман, умримни охиригача Унинг шогирди буламан, деди. Мана азизлар, Худога шукурки, Шапур хам имонга кайтиб, товба килди. Бугунги дарс сизга ёкди деган умиддаман. Азизлар, урганган дарсларни мустахкамлаш максадида сизга баъзи саволлар устидан фикр юритишингизни истар эдим. Улар куйидагича. Шапур Масихга эргашишдан узокда булганида унинг ибодат кучига булган муносабати кандай эди? Худо кунни бошидан охиригача кандай кетишини белгилагани ёдингиздами? Сизда хам, худди шундай вазиятлар булганми? Сиз хам Исо Масихга келиш кеч булиши мумкин деган хулосага кушиласизми? Жавобларни dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг ёки булмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб, у ерда хабар колдиринг. Келаси сафар биз албатта мусофир кахрамонимизнинг саргузаштларига яна бир бор сафар киламиз. Хайир, омон булинг.