3:47

Исо ёруғлик

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Барча орзулар амалга ошганида юраклар хурсандчиликка тулади. Исо Масих дунёга келганида хам худди шундай булган эди. Исо Масих оркали Худонинг режаси ва одамзоднинг орзулари амалга ошди. Исо Масих дунёга келганида, ота-онаси Мусо пайгамбарнинг конунига биноан Уни маъбадга олиб боришди.

Айнан уша ерда ва уша пайтда Худонинг пайгамбари Шимун Исони у ерда учратиб уни одамзоднинг нажоткори экани хакида гапирган эди. Келинг, Луко хушхабарининг иккинчи бобига назар ташлайлик. Орадан саккиз кун ўтиб, чақалоқни суннат қилмоқ лозим бўлди. Марям ҳомиладор бўлишидан олдин фаришта унга буюрганидай, боланинг исмини Исо қўйдилар. Мусонинг Қонунида баён этилган чилла даври тамом бўлгач, Худовандга бағишлаш учун Исони Қуддусга олиб келдилар. Чунки Худованд Қонунида: «Туғилган ҳар бир тўнғич ўғил Худовандга бағишлансин», деб битилган. Яна Худованд Қонунида айтилишича, улар «иккита мусича ёки иккита каптар палапонини» қурбон қилишга ният қилдилар. Ўша вақтда Қуддусда Шимъўн номли бир одам бор эди.

У солиҳ ва диндор бўлиб, Исроилнинг тасалли топиш замонини интизор бўлиб кутар эди. Муқаддас Руҳ эса унга ёр эди. Муқаддас Руҳ унга: «Сен Худованд юборган Масиҳни кўрмагунингча, ўлмайсан», деб илҳом берган эди. Шундай қилиб, Шимъўн Муқаддас Руҳ таъсирида маъбадга борди. Исонинг отасию онаси Илоҳий Қонунда буюрилган маросимларни ижро қилайлик, деб чақалоқни ичкари олиб кирганларида, Шимъўн чақалоқни қучоғига босиб, Худони улуҒлаб деди: «Ҳой Эгам, Сен айтган сўзингга мувофиқ, Қулингга энди тинч жавоб бергайсан. Зероки ўз кўзим-ла кўролдим филҳол Барча эллар учун ҳозирлаган нажотинг, Турли элу халқларга илоҳий нур сочувчи, Халқинг Исроилга эса шараф келтирувчи нажотинг».

Исонинг отаси Юсуф ва онаси У ҳақда айтилган бу сўзларга ҳайрон бўлишди.

Шимъўн уларни дуо қилиб, Исонинг онаси Марямга деди: – Мана, шу ётган гўдак Исроилда кўпларнинг қулаши ҳамда юксалишига сабабчи бўлади, илоҳий синоат деб кўп қаршилик қўзғайди. Сенинг қалбингга ҳам бу тиғ санчилар, кўпларнинг қалбидаги фикр-хаёли ҳам ошкор бўлиб қолар. Бу Луко хушхабаридаги оятлар эди. Азизлар, бугунги Калом дарсини, колаверса, укиганимиз устидан фикр юритиш максадида баъзи саволларни таёрлаб куйганман. Улар куйидагича. Шимуннинг башоратига кура, Исо Масих кимларга нажот бериши мумкин булади? Купинча одамлар Исо Масихга карши сузлайдилар. Улар бундай килиш билан, узларининг юракларида нималар бор эканини курсатишади? Жавобларни эса dilkash@najot.com электрон манзилга йулланг, ёки булмаса www.najot.com сайтининг керакли булимига кириб хабар колдиринг. Азизлар, келаси сафар яна эфир оркали учрашгунча хайир, омон булинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top