Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, сиз нажот топдингиз. Бу билан сизни чин юракдан муборакбод этаман. Сиз энди янги инсонга айландингиз, энди хаммаси бошкача. Калбимизда энди факат севги ва хакикат урин олади. Энди ёлгонга ва ёвузликка урин йукдир. Сиз учун севгида яшаш ва дойим хакикат тарафдори булиш нима дегани? Келинг, бу саволларга жавоб беришдан олдин, Юханнонинг иккинчи мактубига назар ташласак. Мен – мўйсафид сизларни чин юракдан севаман, менгина эмас, ҳақиқатни билиб олганларнинг ҳаммаси ҳам шундай севади. Зеро ҳақиқат бизнинг дилимизга жо бўлган ва то абад бизлар билан бўлади. Отамиз Худо ва Отанинг Ўғли – Раббимиз Исо Масиҳ берган иноят, марҳамат ва тинчлик сизларга доим ёр бўлгай, сизларни ҳақиқат ва муҳаббат йўлига йўналтиргай. Эй хоним, Отамизнинг бизга буюрганига кўра, сенинг болаларингдан бир нечтаси ҳақиқат йўлидан бораётганларини кўриб, жуда ҳам хурсанд бўлдим. Энди сендан илтимос қиламан, бир-биримизни севайлик. Сенга янги амр ёзаётганим йўқ, бу азалдан бизлар қабул қилган амр. Муҳаббат – Худонинг амрларига амал қилишимиз дегани.
Илоҳий амрнинг моҳияти эса, бошдан эшитганингиздек, муҳаббатга амал қилишимиздан иборат. Ваҳоланки, инсон вужудига кирган Исо Масиҳни тан олмовчи кўп алдамчилар жаҳоннинг ҳар тарафига ёйилиб кетганлар. Энг катта алдамчи – дажжол ҳам булар қаторида туради. Қилган меҳнатимизнинг маҳсулини йўқотмаслик ва ҳамма мукофотни олиш учун ўзингизга эҳтиёт бўлингиз. Ҳаддидан ошган, Масиҳ таълимотидан узоқлашган ҳар қандай одамда Худо йўқ. Бу таълимотга амал қилган киши эса Отага ҳам, Ўғилга ҳам эга бўлади. Агар бирор киши олдингизга келиб бу таълимотни ўргатмаса, уни уйингизга киритманглар, унга салом ҳам берманглар. унки унга салом берган киши унинг ёмон ишларида иштирок этган ҳисобланади. Азизлар, куриб турганингиздек севгида ва хакикатда яшаш дегани Худонинг хакикатларини кабул килиш деганидир. Худонинг севгисида яшаш накадар яхши. Худонинг севгисида яшаш дегани якинимизни севиш деганидир. Келинг, бугунги ибодатни айнан севги ва хакикат пайида булиш учун ибодат килсак. Хозир мен ибодат учун кулларимни очаман, сиз хам мен билан бирга ибодат килсангиз булади. Азиз Отажон, бизга нажот бериб хакикий севги нима эканини курсатганинг учун рахмат. Чиндан хам, биз учун килган курбонлигинг хакикий севгининг намоёнидир. Худойим, бизга хам севишни ургат. Биз хам дойим хакикатинг пайидан булиб яшайлик. Хеч кандай ёлгон ёки ёвузлик бизга хоким була олмасин. Бизнинг хокимимиз факат сенсан. Биз факат Сенга тегишлимиз. Факат Сен бизга ва сузинга содиксан. Биз хам Худойим, Сендан урин олиб севишни билайлик. Якинимиздан ва колаверса атрофимиздаги хеч кимдан севгимизни аямайлик. Бизнинг севгимизнинг гувохи булганлар Сен Тирик Худога шукуронлар айтсин. Худойим, тилимиздан факат хакикат сузлари чиксин. Тилимиздан факат Сенинг Каломинг ва Хакикатинг жой олсин. Худойим, Сен севги Худосисан, биз Сенга тегишлимиз, демак биз хам Сенга ухшаб севишни билишимиз керак. Сенинг мукаддас номинг ила ибодат килдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганинг учун рахмат. Бордию, ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йулланг, ёки булмаса www.najot.com сайтининг керакли булимига кириб хабар колдиринг. Биз сиз учун албатта ибодат киламиз. Хайир, омон булинг.