Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шугулланмокчи булган юртдошларимизга фойдали булиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта булган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бозор иқтисодиётига асосланган янги иқтисодий, молиявий, ижтимоий ва бошқа муносабатларнинг шаклланиши ва ривожланиши ислоҳотларнинг натижаси ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлар асосий хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади. Мамлакатимизнинг кичик корхоналар тўғрисидаги Низомга мувофик мулкчилик шаклларидан катъий назар, юридик шахс хукукларига эга булган мустакил хужалик субъекти кичик корхона хисобланади.
Кичик корхона микдори чекланган холда ходимлар ва мулкчилик, тула хужалик юритиш ва бошкарув хукуки билан узига тегишли мол-мулкка таяниб, махсулот ишлаб чикаради ва реализация килади, ишлар бажаради ва хизматлар курсатади. Кичик корхоналар молияси бир катор фаркли хусусиятларга эга, Фаолият хажми, максади, шакли ва турлари молиялаштириш манбалари ва уларнинг структураси, рентабеллик курсаткичлари , контагентлар билан молиявий хамкорликка моддий таъсир этади. Хусусийлаштириш жараени кичик бизнесни ривожлантиришга ердам берди. Улар узига хос бозор инфраструктурасини ракобат мухитини яратади. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекталрини куллаб- кувватлаш хам-да уларнинг ривожланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган булиб, доимий равишда рағбатлантириш ва иктисодий жиҳатдан куллабкувватлаш максадида, уларга турли хил соликлардан озод килиш ҳамда имтиёзли фоиз ставкаларини куллаган ҳолда банк кредитларидан фойдаланиш имкониятлари берилган. Лекин уларни ташкил этиш суръатлари, муттасил ривожланиб бориши умум-иктисодий ҳаётдаги урни бозор иктисодиётининг талабларига ҳали тулик жавоб бера олмайди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиш йулларида ҳали тусиклар куп. Бозорнинг нарх-наво узгаришига таъсирчанлиги, ишлаб чикарилган махсулотларнинг сифати пастлиги ва бошка иктисодий муаммолар мавжудлиги кредит олувчининг молиявий холатига салбий таъсир курсатмокда. Кичик корхоналар молияси бир катор фаркли хусусиятларга эга,
Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантириш тугрисидаги конуннинг иккинчи маддаси бизга тадбиркорликнинг микёсини аниклаб беради. аникУзбекистон Республикаси Конунини мисол килиб курсатса булади. Жумладан, саноат ва курилишда 50 кишигача, кишлок хужалиги ва ишлаб чикаришнинг бошка сохаларида 25 кишигача, фан ва илмий хизмат курсатиш сохаларида 10 кишигача, чакана савдода 5 кишигача булган корхоналар кичик ва хусусий тадбиркорлик корхоналар хисобланади. Хуш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланган давлатларда кандай эътироф этилади ? Бу хакда, биз келаси сафар гаплашамиз. Азизлар, бордию, тадбиркорлик хакидаги куйидаги кулланмани электрон шаклига эга булишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюриб, кутубхона булимидан кучириб олсангиз булади. Тадбиркорлик фаолиятингиз унумли булсин азизлар.