3:36

Маош тулаш принциплари

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шугулланмокчи булган юртдошларимизга фойдали булиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта булган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Рақобатлантириш иқитсодий дастакларнинг бири ҳисобланади. Шунинг учун кичик бизнесда ижодий активликни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш муҳимдир. Булар ичида моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг меҳнатга, қилинган ишнинг натижаларига қараб рағбатлантириш усули асосий ўрин эгаллайди. Иш хақи доимо меҳнатга ундовчи муҳим омил ҳисобланиб келинган. Шундай экан меҳнатга ҳақ тўлашнинг тўғри тизимини танлаш муҳим. Бу уларни ҳаётийлиги ва рақобатбардошлигини оширади. Меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси инсонларнинг ҳаёт эҳтиёжи ва корхонани молиявий ҳолатидан келиб чиқиб тартибга солиниши керак.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими бир неча омилларга асосланади: касб, малака даражаси, иш стажи, бажараётган иш ҳажми, ишнинг мураккаблиги, ходимлар жавобгарлиги, иш жараёни давомийлиги ва ҳоказо. Аммо ҳар қандай моддий рағбатлантириш тизими ходимларда ишонч ва ҳимоя туйғусини туғдириши керак. Ходим мижоз билан корхона номидан алоқада бўлаётган пайтда, фақатгина олдига қўйган мақсадни бажаришни ўйлаши керак. Оилани боқиш, кийинтириш, яшаш шароитини яратиш каби хаёллар билан фикрини бўлмаслиги зарур. Бу масалаларни кафолатланган иш ҳақи даражаси ҳал этиши керак. Бунда рағбатлантириш ва меҳнатга ундашга ажратилган қўшимча маблағ самарадорликнинг ортишига актив таъсир этади. Ҳозирги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг бир неча тури мавжуд:

Фақат маош ёки иш ҳақи;

Вақтбай иш ҳақи;

Бажариладиган иш тўлови;

Тақдирлаш;

Мукофотли маош;

Ҳозирда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай ва вақтбай шакллари кенг тарқалган. Биринчи шакл ишлаб чиқариш нормаларига асосланган бўлса унинг иккинчи шакл ҳам пировард натижага қаратилган ва доимий равишда такомиллаштирилиб боришни тақозо этади. Бозор муносабатлари кенг ривожланган мамлакатларда меҳнатни рағбатлантириш одатда икки қисмдан иборат бўлади: базис, яъни қатъий маош ва ўзгарувчан яъни, фойдада қатнашуви. Базис иш ҳақи корхонага керакли ходимларни жалб этиш учун етарли бўлади. Уларнинг юқори ишлаб чиқариш натижалари унумли ташаббуси ва малакаси, фойдадан қўшимча ҳақ тўлаш эвазига рағбатлантирилади. Ходимларнинг фойдадаги иштироки уларнинг сотиб олинган акция қийматига узвий боғлиқ бўлади. Фойда ўз корхонаси доирасида аниқланади, аммо ходимлар орасида фақат меҳнат унимдорлиги ортиши ва маҳсулот сифати яхшиланиши эвазига олинган қўшимча фойда тақсимланади. Ҳозирда замонавий тадбиркорликда фойдада қатнашишнинг бир неча тизимлари кенг тарқалган. Лекин бу мавзуга хакида биз келаси сафар купрок тухталиб утамиз. Азизлар, хикоямиз шахсий тадбиркорлик ишингизда уз фойдасини беради деган умиддаман. Бордию, хикояни электрон шаклига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Хайир азизлар. Тадбиркорлик фаолиятингизга омад тилаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top