3:29

Мамлакатимизда кредит олиш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шугулланмокчи булган юртдошларимизга фойдали булиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта булган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Мамлакатимизда ҳалқ-хўжалигини кредитлашнинг энг мухим манбаларидан бири хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлардир. Мамлакатимиз хусусийлаштиришдан тушган барча маблағларни давлат бюджетига эмас балки хусусийлаштирилган корхоналарни қуллаб-кувватлашга ҳамда бозор инфратузилмасини ривожлантиришга йуналтирилган дунёдаги камдан-кам давлатлардан бири хисобланади.

Мамлакатимизда хусусийлаштирилган корхоналарни кредитлашнинг биринчи хусусияти шундаки, маблағлар давлат тасаруфидан чиқариш хисобига хосил бўлади ва давлат мулки кумитасининг махсус хисоб варагида жамғарилади.

Иккинчи хусусияти шундан иборатки, мамлакатимиз молия вазирлиги билан келишилган холда кредитдан фойдаланишнинг имтиёзли сурилувчи фоиз ставкалари белгиланади. Фоиз ставкасини миқдорини ўзгариши ҳар чоракда юз беради, лёкин у ҳар доим республика ўртача банк фоиз ставкасидан паст бўлади. Бундан куринадики, мулкчилик шаклини нодавлат мулкчилик шаклига ўзгартирилган корхона янги шаклда фаолият кўрсатишнинг биринчи куниданок уз бизнес дастурларини амалга ошириш учун давлат корхоналаридагига нисбатан фойдалирок шартларда олиш имкониятига эга бўлади. Шуниси мухимки, лоихаларни кредитлаш ҳақида қарор фармойиши бериш юқоридан кўрсатиш йўли билан эмас, балки катъий иқтисодий хисоблар асосида кабул қилинади.

Қарз олишни расмийлаштириш учун хусусийлаштирилган корхоналар томонидан Давлат мулк кумитасига қуйидагиларни топшириш талаб қилинади:

Хат-қарз оладиган корхонага кирадиган хўжалик ташкилоти нинг тавсияномаси.

Корхонанинг кредит олиш аризаси, яъни маблағ билан таъминлаш буйича илтимоснома-хат. Лоиханинг бизнес режаси ёки техник иқтисодий асоси унда қуйидагилар акс эттирилиши тавсия қилинади. Ишлаб чиқаришга тавсия қилинаётган товар ёки хизматлар ишлаб чиқариш хажми, ракобатбардошлилик.

Бозорни бахолаш, яъни мавжуд ахвол, сотиш, ракобат. Таваккалчиликни бахолаш ва суғўрта. Молиявий режа ва молиялаш стратегияси, яъни уз маблағлари ва қарз олинадиган маблағлар хисобидан.

Лойихани амалга оширишнинг тармоқ ёки календарь режаси. Мавжуд ва зарур миқдордаги кувват ҳамда ресурслар ишлаб чиқариш майдонлари, тахнологиялар, ускуналар, хомашё ва материаллар, коммуникация ва ҳақозо. Қарз маблағлардан фойдаланишнинг молиявий натижалари ва кредитни узиш тартиби. Лоихани экологик хавсизлиги. Корхонани руйхатдан утказганлиги ҳақидаги қарор, устав ва давлат мулк кумитасининг мулкга эгалик ҳақидаги ордери нусхалари. Азизлар афсуски бизга ажратилган вакт хам уз нихоясига етди. Бордию бизга мактуб йуллаш истагида булсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилидан фойдаланинг, хикояларни электрон шаклига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтига мархамат килинг. Хайир, тадбиркорлик фаолиятингизга омад тилаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top