Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шугулланмокчи булган юртдошларимизга фойдали булиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта булган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Хусусий тадбиркорлик ва кичиқ бизнес суғурта химояси буйича «Мадад» агентлиги тузилган. Унинг бўлинмалари республиканинг барча худудларида жойлашган бўлиб, жойларда вужудга келган масалаларни дархол хал қилишга имкон беради. Хусусий тадбиркорлик ва кичиқ бизнес субектларини суғўрталашнинг қуйидаги тартиби тасдикланган:
«Мадад» агентлиги Бизнес фонд билан якин алоқада ишлайди, белгиланган тартибда таклифлар ва лойихалар экспертизасини таъминлайди, шунингдек Бизнес фондининг қарз олувчиларга кредитлар ажратиш учун асос бўладиган суғўрта полиси берилишини таъминлайди. Тадбиркор хужжатлар мажмуаси, яъни устав баланси, лойиха, бизнес режаси билан «Мадад» агентлигига мурожаат қилади.
«Мадад»агентлиги топширилган хужжатлар экспертизасини утказади: сўнгра экспертиза натижалари агентлик бошқарувига хабар қилинади ва у суғурта кафолати беришнинг мақсадга мувофиклиги ҳақида қарор чиқаради. Рухсат булгач, тадбиркор билан суғурта шартномаси тузилади ва шу асосда суғўрта полиси берилади.
Тадбиркор шартнома асосида агентликка сугурта тўловини утказади. Агар тадбиркорни суғурта тўловини тўлашга маблағи бўлмаса у холда тўлов Бизнес фонддан кредит олингандан сўнг амалга оширилади. Кредит ва суғурта шартномасининг амал қилиш даврида «Мадад» агентлиги ажратилган ва суғурталанган кредитдан мулжалланган мақсадда фойдаланилаётганлигини текширади. Кредит ёки унинг бир қисми узилмаган холда кредит шартномасининг амал қилиш муддати тугатилгач «Мадад» агентлиги Бизнес фонднинг маълумоти буйича суғурта келгани ҳақида далолатнома тузади ва 10 кун муддат ичида тўлов топширикномаси буйича Бизнес фонднинг тегишли хисоб варагига муаян суммани утказади. Бизнес-фонд томонидан кредитларнинг ажратилиши одатда «Мадад» суғурта агентлиги берган суғурта полиси ва кредит шартномаси асосида фонд бошқарувининг қарори буйича Узтадбиркорбанк орқали амалга ошади.
Имтиёзли кредитларнинг берилиши Бизнес фонд томонидан давлат маблағларидан жалб қилинган маблағлар хисобига амалга оширилади ва иқтисодиётнинг устивор тармоқларидаги хусусий тадбиркорлик ва кичиқ бизнесни инвестиция лойихаларини маблағ билан таъминлашга йуналтирилади. Имтиёзли кредитларни узиш муддати лойиханинг ҳаражатларини коплаш муддатига қараб 10 йилгача муддатга 2 йилдан 5 йилгача имтиёзли давр билан белгиланади. Имтиёзли кредит буйича фоиз ставкаси катъий белгиланмаган. Кредит ажратиш учун зарур хужжатлар қуйидагилардан иборат: 1.Лойиханинг кенг, яъни батафсил Бизнес-режаси.
2. Корхонанинг устави, яъни нотариус ёки хокимликдан тасдикланган бўлиши керак. Ушбу руйхатни биз келаси сафар албатта давом этамиз. Бордию хикоянинг электрон шаклига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Биз билан богланмокчи булсангиз, унда dilkash@najot.com электрон манзилдан фойдаланинг. Хайир азизлар, тадбиркорлик фаолиятингизга омад тилаймиз.