3:23

Масихий ойилада ва дунёвий ойилада тугилиб усиш

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса хикояни сувга чумиш маросимидан кейинги Юнус чупон билан Илхомнинг сузлашуви булган жойда тухтаган эдик. Улар билганидек жим булиб колди, бирданига карасаларки уларнинг ёнига кишлок томон кетаятган дустлар кушилди.

“Салом Юнус. Мехмонинг ким булди?” “Салом дустларим. Танишинг, бу Хиротли Илхом, Мукаддас Шахарга кетаятган мусофир. У бугун биз билан тунайди. Улар Илхомга мурожаат килиб ”Худоларинг ва ота-онанг хам сен билан мусофирчилик киляптими?” деб суради. Бу икки махаллий дуст, уз йулидан кетиб кишлок томон йул олишди, кейинчалик терак соясидаги одам хам уларга кушилди. Илхом уларга ”Улар чиндан хам имонимизни тушунишмайди” деди. Юнус Илхомнинг бу гапларига рози булиб, ”Ха, гапинг тугри. Лекин уларнинг иккалови хам тушунишни истамайди. Мен улар билан илгари хам Худо ва Нажот хакида гаплашганман. Улар хурматга эга инсонлар, улар купрок бу дунёнинг бойлигига интилади. Уларнинг бутпарстлиги хам шундандир. Бундай пайтларда одамлар юраклари нимани хис этишини тушуна бошлайсан.” ”Нарсех хам бу ерга сувда имон келтириш учун келадими?” деб суради Илхом. “Бунинг учун ибодат киляпмиз?

У хам акаси Саба билан бирга хакикатларни урганган, лекин шу вакта келиб у хали хам уйланишда юрибди.” деди Юнус. ”Биродар Юнус” Илхом сурашни бошлади. “Исонинг сувга чумиш маросимини мухимлигини тушунган одамлар уни рад этса уларга нима дейсан?” “Илхом, сен масихий ойилада дунёга келгансан, атрофингда дойим имонли одамлар булганми?” деб суради Юнус Илхомдан. “Ха, ойиламдагиларнинг барчаси Исога ишонади. Нима булмасин, мен дойим укамнинг Исо Масих билан муносабатлари хакида уйлайман. Тугри, биз хаммамиз сувда имон келтирганмиз.” Юнус гапида давом этиб, “Сенинг вазиятингда сувга чумиш катта кийинчилик тугдирмайди. Лекин бу биродарларга келганда мен нима килишни билмай коламан. Исога ишонганлари учун улар осонликча ойиласидан айрилиши мумкин, ёки ундан хам баттар вазиятга олиб келиши мумкин. Уларга сувга чумиш дарсларини утаятганда, мен Саба ва Нарсехга Филип ва хабашистонлик хизматкор хакидаги хикояни айтиб берган эдим.

Илхом ушбу хикоя ёдингдами?” деб суради Юнус. “Ха, ёдимда. Филип жуда яхши воизчи булган. У йулида кетиб Хабашистонлик хизматкорнинг пайгамбарлар китобини укиб кетаятганини куриб колади” деди Илхом. Азизлар, хикояни шу ерда тухтатамиз. Келаси сафар биз албатта ушбу кизикарли хикоянинг давомини тинглаймиз. Азизлар, бордию хикоянинг электрон шаклига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Дастур хакидаги фикрларингизни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг. Хайир, омон булинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top