Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Нарсех эртаси куни келишилган жойда бир соатга кечикиб булса хам чакалакзордаги беш кишига кушилди. Келибок,
Нарсех булган вокеяни гапиришни бошлади. “Кеча куни, Саба узини ушлай олмади. Уни бундай жасурлигини хеч качон курмаган эдим. У дадамга бор гапни гапириб берди, Исо Масихга хаётини топширганини, сувда имон келтирганларини хаммасини гапириб берди. Дадам уз урнида уни лаънатлаб ок килиб юборди, энди тирикчилигим нима булади деб роса хавотир олдилар. Дадам унга уйдан чикишни ман килди. Саба дадамга мен хакимда хеч нарса демади, лекин бир куни дадам мени хам Масихий эканимни билиб колади.” –“Келинглар, сен ва аканг Саба учун ибодат килайлик. Худо яхширок билади, У ушбу вокеяни яхшиликка айлантиради. Бунга имонингиз комил булсин.” –деди Юнус. Олти киши сой буйида тиз чукиб ибодат килишни бошлади. Ибодатни тугатиб, Нарсех Юнуснинг кулини ушлаб, ”Хозирнинг узидаёк мени сувда чумдиринг. Мен Исони севаман. У мен учун хамма нарсани берди, мен хам энди Унга боримни бераман” деди.
Эртасига ушбу олти киши сирлича худди шу сой буйидаги бутазорда учрашди. Сабех шу куни уч маротаба сойга шунгиди. Айнан шу куни, уларнинг чупони Юнус, мукаддас мойни олиб Сабехнинг пешонасига хоч тасвирини солди. Айнан шу куни, бу ерга таклиф этилмаган мехмон бутазорлар оркали уларнинг олдига якинлашди. Унинг юзида хеч кандай табассум ёки хурсандчилик йук эди. Ундан ташкари у бир узи эмас, аксинча бир гурух одамларни узи билан етаклаб келди. У бу ерга на дуо килиш учун на дуо олиш учун келган эди. У одам бу ерга факат лаънатлаш учун келган эди. Беш киши билан бир каторда тиз чуккан Нарсех, ибодатини тухтатиб бошини кутарди. Калби тинчликка тулган Нарсех у одамга мурожаат килиб — ”Амаки, куришимча кетимдан келибсиз” деди.
Азизлар, хикоямиз шу ерда тугайди. Албатта, кейин Саба ва унинг укаси Нарсех билан нималар содир булгани бизга номаълум. Уларнинг хаётида Масих яшайди, демак уларнинг хаётларига хеч нарса зиён келтира олмайди. Бугунги хикоя устидан фикр юритиб, урганган хаёт хакикатларидан фойда олишингиз учун куйидаги саволларга жавоб излайсиз деган умиддаман. Нима учун улар сувда имон келтириш учун яширин жойда учрашди? Нарсехнинг жасурлигини ошишига нима сабабчи булди? Азизлар, бу саволларга жавоб топиш билан бирга рухиятга фойда топишингиз мукаррар. Жавобларингизни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг ёки булмаса www.najot.com сайтининг радио булимига кириб хабар колдиринг. Ундан ташкари, ушбу сайтда сиз нафакат дастурларимизнинг электрон шаклига, баълки купгина кизикарли, фойдали хикоялар ва китобларни кучириб олиш имкониятига эгасиз. Хайир азизлар, Раббимиз тинчлиги ва севгиси ёр булсин.