Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса, утган сафар Илхом ва колганларни хибсга олингани ва уларни уччаловини Юнус чупоннинг уйида судни кутиб утирган жойида хикояни тухтатган эдик. Улар шу пайт, хаворийларнинг жасурлиги хакига гапираятган эди. Илхом давом этиб, ”Энг кизиги шундаки, улар шунча хавф хатардан куркмай хушхабар айтишдан давом этишди, канча калтакланмаса хам, Исо Масих хакида одамларга гапиришар эди.
Уларни бу кийинчиликлар куркитиб куйдими? Йук, улар Исо Масих номи учун азоб чекаятганлари учун Худога шукуроналар айтишди”. “Худди Бутрус, Юханно ва Саба Масих номи учун азобга дуч келганида хурсанд булганидек булишим учун ибодат киламан”, деган жойда уларга Нарсех келиб кушилди. Нарсех гапга кушилиб, ташкарида кози турибди, у сокчи билан гаплашяпти, менимча унда биз учун кандайдир янгилик борга ухшайди, деди. Нарсех гапини тугатиши биланок, эшик олдида кози пайдо булди. Сокчи билан бирга хонага кириб келган козининг юзида хеч кандай хурсандчилик йук эди. Кози уларга мурожаат килиб гап бошлади, ”Юнус, менда ёмон янгилик бор. У Нарсехга караб куйиб Юнусга каради. Саба улди.” Нарсех буни эшитиб огир нафас олишни бошлади.
”Нарсех, бу янгиликни сенга айтишдан жуда афсусдаман. Ойилангни гапи буйича, аканг кандайдир касалликка чалиниб дунёдан куз юмибти, лекин мен бунга ишонмайман. Менимча амакинг уни захарлаган. Аканг улди, сендан эса юз угиришди, амакинг энди меросхур булиши мумкин” деди кози. Хамманинг назари куллари билан юзини беркитиб олган Нарсехда эди. Кози Юнус билан бир оз вакт утказиб сокчини чакиртириб уларни тарк этди. Улар сухбатларини паст овозда давом эттиришди. “Мен дойим у билан фахрланар эдим. Дойим у мен билан бирга булиб, ёрдам ва маслахатлар беради деб уйлардим. Лекин энди у йук, мен уни бошка хеч качон курмайман”. Илхом, Нарсехга тасалли бериш йулларини излаятган эди. ”Бу хаётда эмас дустим. Аканг хозир Исо билан бирга. Аканг Раббимиз Исони улуглади, энди Исо акангни хам улуглайди.
Илойим, Исо Масих сенга катта ака булиб бу кийин пайтингда сенга тасалли берсин” деди Илхом. Афсуски, вактимиз чеклангани сабабли хикояни шу жойда тухтатишга мажбурмиз. Биз албатта Исо Масихга эргашган бу шогирдлар билан нималар содир булганини келаси сафар куриб чикамиз. Барча фикру-мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилга йулланг. Бордию хикояни электрон шаклига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтининг кутубхона булимига ташриф буюринг. У ерда сиз нафакат бу хикояни, баълки бошка кизикарли хикоялар ва китобларнинг электрон шаклини кучириб олсангиз булади. Келаси сафар яна эфир оркали учрашгунча хайир, омон булинг азизлар.