3:57

Павлуснинг Эфес оксоколлари билан хайирлашуви

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, бугунги дарсда Хаворийлар китобидаги 20чи бобни укиймиз, аникроги Павлуснинг Эфес оксоколлари билан хайирлашуви хакида укиймиз. Милитдан Павлус Эфесга одам юбориб, маҳаллий имонлилар жамоатининг оқсоқолларини ўз қошига чақиртирди. Улар унинг ҳузурига келганда, деди: «Мен Асия вилоятига оёқ босган илк кундан бери, ёнингизда яшаган шунча вақт давомида қандай ҳаракат қилганимни ўзларингиз биласизлар. Яҳудийларнинг ёвуз ниятлари туфайли бошимдан ўтган оғир синовлар ичида камтарлик ва кўзимнинг ёши билан Раббимга хизмат қилиб юрдим. Фойдали бўлган ҳеч бир нарсадан сизларни маҳрум қилмайин, деб кўчама-кўча, уйма-уй юриб таълим бериш фурсатини бекор ўтказмадим. Тавба қилиб, Худога илтижо этинглар ва Раббимиз Исо Масиҳга имон келтиринглар, деб яҳудийлар билан юнонларга жиддий насиҳат қилиб турдим. Мана энди Муқаддас Руҳнинг банди бўлиб, Қуддусга бораяпман. У ерда мен билан нима юз беришини билмайман. Фақат шуни биламанки, шаҳарма-шаҳар юрган сари занжиру кишанлар, қайғу-аламлар мени кутади. Буни Муқаддас Руҳ менга аён қилмоқда. Лекин бунга қарамай, ўз жонимни ҳам аямайман – қани энди фаолиятимни тамомлаб, Худонинг иноятидан далолат берувчи Хушхабарга гувоҳлик бермоқ учун Раббим Исодан олган топшириқни қувонч ила бажо келтира олсам. Энди яна шуни биламанки, гарчи орангизда Худо Шоҳлигини эълон қилиб юрган бўлсам-да, ҳеч бирингиз менинг юзимни ортиқ кўра олмайсизлар. Шунинг учун бу куннинг ўзида сизга таъкидлаб айтаманки, мен бировнинг ҳалокатига жавобгар эмасман. Чунки Худонинг мурод-мақсадини сизларга тамоман баён этиш учун бирон фурсатни бой бермадим. Ўзингизни ва Муқаддас Руҳ сизларни назоратчи қилиб тайинлаган барча жамоатни кўз-қулоқ бўлиб эҳтиётланглар. Сизлар чўпонлик қилаётган ушбу сурувни Раббимиз Исо Ўз қони эвазига сотиб олган. Мен кетганимдан кейин, сурувни аямайдиган йиртқич бўрилар орангизга суқилиб киришларини биламан. Ҳатто ўз ораларингиздан чиққан одамлар ҳам тескари сўзлари билан Исо шогирдларини йўлдан оздириб, орқаларидан эргаштирадилар. Шунинг учун ҳушёр бўлиб туринглар. Мен сизга қай тариқа уч йил кечаю кундуз, кўзларимнинг ёши билан ҳар бирингизга ҳормай-толмай панду насиҳат бериб юрганимни хотирланглар.

Энди биродарларим, сизларни Худонинг паноҳига ва Унинг иноятли каломига топшираман. Бу калом сизларни мустаҳкамлашга ва Худонинг бутун азизлари билан сизларга ҳам насиб этган мерос улушига сазовор қилишга қодирдир. Бу сўзларни айтиб бўлиб, Павлус тиз чўкди-да, ҳамма билан бирга ибодат қилди. Сўнг ҳаммалари зор йиғлаб, Павлуснинг бўйнига ташланиб, уни ўпишарди. Павлуснинг: «Ортиқ юзимни кўролмайсизлар», – деган сўзи эса уларни айниқса ғамгин қилган эди. Ниҳоят, уни кемагача кузатиб боришди. Келаси сафар биз албатта, ушбу оятларни яхширок тушуниш максадида баъзи саволларга жавоб топишга харакат киламиз. Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин. Хайир азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top