3:54

Худога ҳизмат қилиш (Инъомлар)

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Дастур давомида биз сизлар билан нафақат ибодат, баълки Муқаддас Каломдаги оятларни ҳам тилга оламиз. Азизлар, бугунги ибодатни Худога бўлган ҳизматимизга бағишламоқчиман. Сиз имонга келдингиз. Сиз нажот топиб, Худонинг ойиласига кирдингиз. Худо сиз учун энди узоқда жойлашган зот эмас, аксинча, Отамиз каби яқиндир. Нажотга эришиб, янги ҳаётга ҳам қадам босдик. Энди Муқаддас Руҳнинг кучи билан қувватланиб Раббимиз учун ҳизмат қиламиз. Келинг, Ҳаворий Павлус Худога ҳизмат қилиб яшаш тўғрисида нима дейишига диққат қилсак. Римликлар йўлланган мактубнинг 12чи бобида қуйидаги оятлар битилган. Менга берилган иноятдан фойдаланиб, сизларнинг ҳар бирингизга шуни айтяпман: ҳаддингиздан ошиб, ўзингизга бино қўйманглар.

Лекин Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар. Баданимиз бир бўлса-да, узвлар кўп, узвларнинг вазифаси эса бир хил эмас. Шунга ўхшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз. Худонинг иноят қилгани бўйича, биз Ундан ҳар хил инъомлар олганмиз. Бировнинг инъоми башоратгўйлик бўлса, ўз ишонч-эътиқодига мувофиқ башорат қилсин. Агар хизмат инъоми бўлса, хизмат қилсин; агар муаллимлик инъоми бўлса, таълим берсин. Ким насиҳатгўй бўлса, панд-насиҳат берсин. Ким эҳсон берувчи бўлса, чин кўнгилдан берсин. Ким бошлиқ бўлса, ғайрат билан бошчилик қилсин. Ким меҳрибончилик қилса, хурсандлик билан қилсин.

Чиндан ҳам, Худо ҳар биримизни қандайдир инъом билан таъминлаган. Масиҳийлар шу берилган инъомларига яраша хизмат қилишлари мумкин. Азизлар, айтиб ўтганимдек, бугунги ибодатни айнан Масиҳий хаётимиздаги хизматга, яъни Худо берган инъомлар билан ҳизмат қилишимиз учун бағишламоқчиман. Бирга ибодат қилсак ҳам бўлади. Бордию ибодат қилишни билмасангиз, ҳижолат бўлманг. Истасангиз, кетимдан қайтаринг. Худойим, берган абадий ҳаётинг учун чексиз миннатдормиз. Сенинг севгинг кўп нарсага қодир. Хатто одамларни шайтон шохлигидан тортиб олиб, ойиланга аъзо қилишга қодир. Худойим, биз энди Сенга ҳизматда бўлишни хохлаймиз. Сен берган иноъмлардан тўлиқ фойдаланиб хизматингда бўлайлик. Худойим, баъзиларимиз, ҳали инъомларимиз нимадан иборат эканини билмаймиз. Отажон, Сенга хизмат қилмоқчи бўлган фарзандларинга инъомларини кўрсат. Ким нимада кучли эканини очиб бергин. Бировнинг инъоми башоратгўйлик бўлса, ўз ишонч-эътиқодига мувофиқ башорат қилсин. Агар хизмат инъоми бўлса, хизмат қилсин; агар муаллимлик инъоми бўлса, таълим берсин. Ким насиҳатгўй бўлса, панд-насиҳат берсин. Ким эҳсон берувчи бўлса, чин кўнгилдан берсин. Ким бошлиқ бўлса, ғайрат билан бошчилик қилсин. Ким меҳрибончилик қилса, хурсандлик билан қилсин. Худойим, буларни фақат Сенинг Руҳинг ёрдами билан амалга оширсак бўлади. Хизматчиларинг ичра бўлган иноятинг борган сари кўпаяверсин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, бордию, сизда ҳам ибодат эхтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтининг ”ибодат эхтиёжлари” бўлимига кириб хабар қолдиринг. Биз сиз учун албатта ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди, бундан ҳавотир олманг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top