Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Азизлар, бугун биз кредит олиш учун фондлар ҳақидаги ҳикоянинг давомини эътиборингизга ҳавола этаман.
Фонд орқали кредит беришда кредитлар АКШ долларида ёки бошқа катъий валюталарда берилади. Кредитнинг асосий қисми ва фоизлар буйича вақти-вақти билан тўловларни амалга ошириб туриш мажбурий. Осиё кредит компанияси «Кросроудз»-бошловчи тадбиркорларга 100000 АҚШ долларигача кредит беради. Бажарилиши мажбурий бўлган мақуллаш тадбири ва кредитни узиш дастури махаллий банклар билан ҳамкорликда бажарилади.
Махаллий компаниялар томонидан ҳам, ҳалқаро компаниялар томонидан ҳам қилинадиган инвестиция таклифлари, агар лойиха хеч бўлмаганда озгина махаллий улушни ўз ичига олса маблағ билан таъминланиши мумкин. Бўлажак инвестиция олувчилар томонидан аризаларни бериш, фонд аризаларни кўриб чиқиш ва мақуллашнинг катъий ҳамда батафсил тадбирлар ва мезонлари белгиланган.
Корхона ва тадбиркорлар фондга лойиха билан мурожаат килганида таклифни ёзма равишда расмийлаштириш керак. Таклиф қуйидагиларни ўз ичига олиши керак; инвестиция учун аризанинг баёни, улуш билан катнашиш ёки кредитдан тушадиган маблағдан қандай фойдаланиши ҳақидаги ёзма тушунтириш, фирма мулкчилик шакли ва рахбарлик таркибий тузилиши қисқача баёни, таваккалчиликнинг қисқа баёни молиявий кўрсаткичлар ва тахмин қилинаётган фойдаларнинг таҳлили, лойихага кушиладиган активларга эгалик ҳуқуқини очиқ-ойдин белгилаб берадиган юридик хужжатлар. Фонд учун тахмин киланаётган чиқиш стратегияси, кўзда тутилаётган инвестицияларнинг атроф мухитга таъсири ҳақидаги хужжат, компаниянинг барча махаллий қонунларига риоя қилиниши ҳақида фонд рахбариятини ишонтирувчи хати.
Ариза топширилгандан кейин фонд дастлабки ялпи текшируви ўтказади. Бу текширув жойни ўзига боришни молиявий хисоботларни таҳлил қилишни ариза берувчини анкета маълумотларини текширишини, қўшиладиган активларни бахолаш ва ялпи текширув жараёнининг барча жихатларини хужжатларни тайёрлашни ўз ичига олади. Сўнгра, фонднинг юқори рахбарияти таклифга ўз баҳосини беради. Агар зарур бўлса, яна камкўстлари тузатилади.
Мақуллаш жараёни: Фонд рахбарияти таклифни текшириб чиққандан кейин, уни узил-кесил кўриб чиқиш учун инвестиция кўмитасига ёки таркибдаги директорлар кенгашига топширади. Таклиф маъқуллашдан кейин томонларнинг узил-кесил келишилганликларини белгиловчи ва ҳамма шартларни қамрайдиган юридик хужжатларнинг тўлик мажмуаси тайёрланади. Барча хужжатлар жамланганидан ва барча зарур имзолар қуйилганидан кейингина маблағлар берилади. Азизлар, бизга ажратилган вақт ҳам ўз ниҳоясига етди. Ҳикояларимиз тадбиркорлик фаолиятингизни бошлашга ёрдам беради деган умиддаман. Барча фикр-мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Худойим бизнесингизни баракаласин. Хайир.