3:41

Кредит фондлари 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Азизлар, бугун ҳам фондлар ҳақидаги ҳикояни давом эттирамиз. Фонд рахбарияти таклифни текшириб чиққандан кейин уни узил-кесил кўриб чиқиш учун инвестиция кўмитасига ёки таркибдаги директорлар кенгашига топширади. Таклиф мақуллашдан кейин томонларнинг узил-кесил келишилганликларини белгиловчи ва ҳамма шартларни қамрайдиган юридик хужжатларнинг тўлик мажмуаси тайёрланади. Барча ҳужжатлар жамланганидан ва барча зарур имзолар қуйилганидан кейингина маблағлар берилади.

Инвестиция лойихаларини кредитлаш ҳақидаги қарорни қабул қилишда, уларнинг техник-иқтисодий асосланиши жуда мухим бўғин хисобланади. Бу муаммони хал қилиш учун Ўзбекистонда республика инжениринг компанияси «Узинвестлойиха» тузилган. Бу компания акциядорлар жамияти сифатида ташкил этилиб, унинг таъсисчилари етакчи лойихалаш институтларидир. «Узинвестлойиха» инжениринг компаниясининг асосий вазифалари ва йуналишлари қуйидагилардан иборат.

Инвестициядан олдинги тадкикотларни бажариш, яъни бизнес-режаларни техник иқтисодий асосларни, маблағ билан таъминлаш схемалари ва бошқа материалларни ишлаб чиқариш ва инвестиция лойихаларига доир эксперт-маслахат тадбирларни амалга ошириш. Инвестиция лойихаларини лойиха-смета хужжатларини ишлаб чиқариш. Инвестиция лойихаларини ҳалқаро андозаларга мувофик тайёрлаш учун услубий тавсияномалар, шакллар ва кўрсаткичларни ишлаб чиқиш.

«Узинвестлойиха» йирик инвестиция лойихалари устида иш олиб бориш билан бирга, кичик бизнес учун жуда зарур лойихаларни юқори малакали савияда ишлаб чиқиш билан шуғулланишга ҳам жалб қилинган. «Узинвестлойиха» кичиқ ва ўрта корхоналар учун батафсил маркетинг тадкикотларни бажаради, замонавий тенологияларни ишлаб чиқади. Бизнеснинг асосини, шунингдек унинг кичик кўринишларини молиявий сармоялар ва молиявий заҳиралар ташкил қилади. Ҳўжалик юритувчи субъектнинг молиявий заҳираларини унинг ихтиёрида бўлган пул воситалари ташкил қилади. Улар хўжалик фаолиятининг турли тармоқларига юборилади: воситачи ва молиявий хизматлар, савдо-сотиқ хизматлари, инвестиция ва инновация лойиҳалари. Нақд пулнинг етишмовчилиги кичик бизнес истиқболини, уни ҳаёт топиш эҳтимолини, унинг молиявий эпчиллигини пасайтиради ва синишига олиб келади. Чунки етарли миқдорда нақд пулнинг бўлмаслиги банкларни қарз бермаслигига олиб келади. Хўжалик фаолиятини ривожлантириш учун ишлатиладиган молиявий заҳиралар, яъни хом ашё сотиб олиш, яримтайёр маҳсулотлар, меҳнат ускуналари, ишчи кучи, булар пул кўринишидаги сармоядир. Шундай қилиб молиявий менежментда тавсифланиши бўйича сармоя бу молиявий заҳиранинг бир қисмидир. Азизлар, ҳикоя сизга манзур бўлди деган умиддаман. Тадбиркорлик фаолияти ҳақида фикр-мулоҳазангиз бўлса, dilkash@najot.com манзилига ҳабар йўлланг, ёки www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Бизнесингизни Худо баракаласин. Ҳайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top