3:55

Бизнес қандай шаклларга эга бўлиши мумкин 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Бозор муносабатлари тизимида кичик бизнес қуйидаги алоҳида хусусиятлари билан ажралиб туради: ишлаб чиқариш хажмининг, ишловчиларнинг сони камлиги; дастлабки сармоя хажмининг камлиги; бозордаги талабга нисбатан тез мослаша бориб, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш қобилияти; янги иш ўринларини барпо этиш ва бандлик муаммосини ҳал этишга кўмаклашиш имконияти; бизнес эгасини тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги бевосита иштироки; нисбатан қиска муддатларда аҳоли эхтиёжи учун зарур бўлган товар ва хизматларга бўлган талабни қондира олиши ва бошкалар.

Кичик бизнес субъектлари деб ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва тадбиркорлик фаолияти юритаётган юридик ва жисмоний шахслар тушинилади. Ўзининг «кичик бизнес» деган номига қарамасдан ушбу ишлаб чикариш ва тижорат фаолияти тури барча тараққий топаётган давлат иқтисодида мухим ахамиятга эга. Унинг қуйидаги афзалликлари мавжуд, улар мослашувчанлик, яъни ишлаб чиқилаётган маҳсулот ассортименти ва турини ўзгартириши кичик корхоналарда унчалик катта қийинчиликлар туғдирмайди; кичик бизнеснинг иқтисодий устунлиги маҳаллий шароитларини яҳши билганлари сабабли, ишлаб чиқаришни унча кўп бўлмаган капитал ва меҳнат харажатлари билан амалга оширишидадир; маҳаллий ресурсларда ишлаб турган ёки маҳаллий бозорни таъминлаб турувчи кичик корхоналар ҳеч бўлмаганда транспорт харажатларининг иқтисод қилиниши эвазига кам харажатлидирлар; кичик корҳоналарда меҳнат сарфи кам, моддий манфаатдорлиги юқори; ишловчиларнинг кам сонлиги, уларнинг ҳар бири кобилиятининг енгилрок юзага чиқишига ёрдам беради; Шунинг учун бозор иқтисодига асосланган давлатларда кичик бизнес ўз мавқеини тинимсиз кучайтириб ва мустахкамлаб бормоқда. Кичик бизнеснинг куйидаги шакллари мавжуд:

«хуқуқий мақоми бўйича: жисмоний ва юридик шахс мақомида;

«банд бўлган ходимлар сони бўйича: якка тадбиркорлик, микрофирма, кичик корҳона; «мулкчилик шакли бўйича: хусусий, давлат, жамоа, аралаш; «фаолият йўналиши бўйича: ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, тижорат, молиявий ва инноватсион тадбиркорлик фаолияти; «тадбиркорликнинг қандай вазифани бажаришга йўналтирилганига қараб: ишлаб чикаришни бошкариш, молиялаштириш, воситачилик ва маслахатчиликка қаратилган тадбиркорлик; «фаолият турларининг сони бўйича: битта ва кўп тармокли тадбиркорлик; «фаолият мураккаблиги боъйича: махсус билим талаб қилмайдиган, маҳсус билим талаб киладиган, юқори технологияга ва нодир билимга асосланган тадбиркорлик; «фаолиятнинг тармоқ йўналишлари бўйича: саноат, агросаноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш, транспорт ва алоқа, уй-жой ва коммунал хўжалиги, тижорат ва молия, таълим ва фан, қурилиш ва бошқа ҳалқ хўжалиги тармоқларидаги тадбиркорлик. Азизлар, бу рўйҳатни келаси сафар давом эттираман. Фикр мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Бизнесингизни Худо баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top